ИПАК ҚУРТИ ТУХУМИ ИНКУБАЦИЯСИ — инкубатория (махсус ускуналанган хона ёки махсус шкафлар) да тут ипак курти тухумини очириш. Ин-кубаторияда қурт тухумининг эмбриони ривожланиши учун барча зарур шароит яратилган бўлади. Одатда, бир инкубаторийда 100—120 қути тухум очириш мумкин. Пекин қоидага кўра ҳар бир инкубаторийда очириладиган тухум микдори 50—60 қутидан ошмаслиги керак. Моновольтин (бир йилда бир марта насл берадиган) зотлар ва дурагайларнинг тухумлари доимий ҳарорат шароитида ва ҳароратни аста-секин ошириб бориш усулларида очирилади. Доимий ҳарорат усулида пилла ўровчи зот ва дурагай куртлар тухуми инкубацияси учун: ҳаво ҳарорати 2 — 3-кунларда 13—14°; 3—4-кунлари 24° гача бўлиб, дастлабки қуртлар (хабарчилар) пайдо бўлганда 25° гача оширилади. Ҳаво намлиги бутун инкубация даврида 75—80% да сакланади. Хона ҳар 2—3 соатда (10—15 минутдан) шамоллатиб турилади. Ҳароратни аста-секин ошириб бориш баҳор салқин келганда, ҳарорат кўтарилиб-пасайиб турганда, тут барглари совукдан зарарланганда қўлланилади. Бу усулда тухум очиришга қўйилган кундан бошлаб ҳарорат 12—14° дан кун сайин 1—2 даражага кўтариб борилади.
Инкубация қурт зотига қараб, 11 — 18 кун давом этади. Тухумлар жонланиш олдидан ранги оқара бошлайди. Шу вақтда қути ва рамкалар устига майда тешикли қоғозлар қўйилиб, майда қирқилган тут барглари сочилади.