ИПАК ҚУРТИ

ИПАК ҚУРТИҳашаротлар синфи, тангақанотлилар туркуми тут ва эман ипак курти оиласига кирадиган капалакларнинг қуртлик (личинка) даври. Ипак қуртлари Bombycidae ва Saturnidae оилаларига бўлинади. Bombycidae оиласига хонакилаштирилган тут ипак қурти (20 га яқин тури бор), Saturnidae оиласига эса ёввойи (эман) ипак қуртлари киради.

Эман Ипак қурти бир йилда бир, икки, баъзан уч авлод беради ва эман дарахти барги билан озиқланади. Хитой, япон, ҳинд эман Ипак қурти турлари мавжуд (қ. Эман ипак қурти).

Тут Ипак қурти тут барги билан озикланади ва бир йилда неча авлод беришига қараб монвольтин (бир авлод), биовольтин (икки авлод) ва поливольтин (икки-тадан ортиқ авлод берадиган) зотларига бўлинади. Ўзбекистонда фақат тут Ипак қурти боқилади. Ипак қуртлари ўз ривожланишида тухум, қурт, ғумбак ва капалак босқичларини ўтади, сўнгги капалаклик даврида Ипак қурти батамом вояга етган булиб, урчиш қобилиятига эга бўлади. Унинг куртлик даври 5 ёшдан иборат. 1 ёшдан 2-ёшга ўтишда пуст ташлайди. Ипак қурти буйи 1-ёши бошида 3 — 4 мм булиб, 5-ёши охирида 85—88 мм га; вазни 0,0004 г дан 3,5—5,0 г га етади. Битта қурт ҳаётида 20—25 г барг (75—80% ини 5-ёшида) ейди.

Ипак қурти гавдаси бош, кукрак ва қорин қисмларидан иборат. Қурт ёшлигида унинг боши қора тусда булиб, ёши катталашиб, қурт усган сари оқариб боради ва 5-ёшда қўнғир-жигарранг тусга киради. Бошининг устки қисмида мўйлов, оғиз ва ипак чиқарувчи найчаси, икки ён томонларида кўзлар жойлашган. Қурт бошининг остки томонида оғиз бўшлиғи ва унинг икки ёнида арра тишли устки жағ-ғажиш органи бўлиб, шу жағлар воситаси билан баргни кемиради. Қурт кукрак қисми 3 бўғимдан иборат, ҳар бир бўғимнинг остки қисмида бир жуфтдан оёқчалари жойлашган. Қорин ипак курти танасининг бирмунча узун қисми бўлиб, 9 бўғимдан иборат; 8-бўғимининг уст томонида этдор чиқиғи — пихи, 9-буғимида эса орқа чиқариш тешиги бор.

Ипак қуртининг танасида 9 жуфт нафас йули — тешиги бор. Бу нафас йуллари би-ринчи кукрак буғимининг ҳамда қорин қисмидаги олдинги 8 буғимининг ён томонларида тухум шаклидаги доғ кўринишида жойлашган.

Ипак қуртида 8 жуфт оёқ булади, бундан 3 жуфти кўкрак бўғимларида ва 5 жуфти қорин бўғимларида жойлашган.

Куртлик даври моновольтин зотларда 25—27 кун, бивольтин зотларда 20 кун. Шу даврда курт 4 марта пуст ташлаб, 5-ёшни утайди ва пилла урашга киришади. Пилла ўраш 3 кун давом этади. Қурт пилла ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик даври ҳароратга қараб, 2—3 ҳафта давом этади. Ғумбак танаси дуксимон бўлиб, хитин билан қопланган, ҳаракатланмайди. Ривожланиш давом этиб, ғумбак капалакка айланади.

Капалак оғзидан махсус суюқлик чиқариб, пилланинг бир учини ҳўллайди. Капалак пилланинг елим моддаси эриган ўша жойни оёклари билан суриб тешик очади ва ташқарига чиқади. Капалак ҳаво ҳароратига қараб, 5—10 кун яшайди. Эркак ва урғочи капалаклар бир-бири билан жуфтлашганидан кейин урғочи капалак тухум ташлайди (яна қ. Пиллачилик).

Ад.: Рождественский К. М.,Тоиров 3. Т., Тут ипак қурти биологияси, Т., 1965; Абдурақмонов А., Рождественский К. М., Ипак қурти наслчилиги ва уруғчилиги, Т., 1991.

Клара Солшова, Ҳомидий Ҳомид ибн Соқий.

Loading...