ИПАКЧИЛИК САНОАТИ

ИПАКЧИЛИК САНОАТИ — енгил са-ноат тармоқларидан бири. Асосан, табиий ва сунъий ипак толаси, йигирилган ипак, синтетик ҳамда ҳар хил табиий ва сунъий толалар бирикмасидан ипак (шойи) газламалар тўқиб чиқаради. Пилла чувиш (тортиш), унинг лосидан ипак йигириш ва тўқилган газламаларни пардозлаш ҳам Ипакчилик саноатига киради.

Ўзбекистонда ипакчилик тармоги теран тарихий илдизлар ва анъаналарга эга. Ипак қурти боқиш ва унинг пил-ласидан тола олиш, ипак газмоллар тўқиш дастлаб Хитойда вужудга келган. Айрим маълумотларга кўра, ипак қурти боқиш 4-а. да Хитойдан Буюк ипак йўли орқали ҳоз. Ўзбекистон ҳуду-дига тарқалган. Самарқанд, Бухоро, Хўжанд, Қўқон, Марғилон, Наманган каби шаҳарларда ишлаб чиқарилган турли-туман шойи газламалар машҳур бўлган. Шойи газмоллар Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига чиқарилган.

19-а. нинг 2-ярмидан бошлаб Ўрта Осиё Россия томонидан босиб олинганидан сўнг 1867 й. дан бошлаб Марғилон, Қўқон, Тошкент, Хўжанд ш. ларида дастлабки ипак калавалаш ф-калари қурилди. Mac, Ўзбекистонга би-ринчилардан бўлиб келган рус саноатчиси И. И. Первушин 1871 й. да Тошкентда арақ ва вино з-ди билан бирга пиллакашлик ф-каси ҳам қурди. Лекин ипак газламаларнинг асосий қисми мақаллий ҳунармандларнинг устахона (дўкон)ларида ишлаб чиқарилар эди (мас, 19-а. охирида Марғилонда 120, Қўқонда 49 та шойи тўқиш устахоналари ишлаган). Пилладан ярим кустарь ҳолда (қозонларда қайнатиб) қўл чархларида ипак (11,8 кг пилладан 1 кг ипак) олинган, қўлда бўялган ипакдан атлас, адрас, бекасам, олача, турли абрли газламалар, бахмал, парча қўл дастгоқларида тўқилган. 1913 й. да Ўзбекистонда қарийб 4 минг т пилла етиштирилган, унинг аксарият қисми рус ишбилармонлари қўлига ўтиб, ипак олиш учун Италия ва Францияга жўнатилган.

1921 й. да Ўзбекистонда Фарғона ш. да биринчи 56 қозонли пиллакашлик ф-каси ишга туширилди. 1927—32 й. ларда Самарқанд, Бухоро, Марғилон ш. ларида ҳам пиллакашлик ф-калари қурилди. Айни пайтда пиллакашлик ф-каларида олинган ипак толадан шойи тўқиш ҳам ривожланди. Марғилон атлас (1925), Наманган абрли газламалар (1925), Марғилон шойи (1928), Самарканд шойи (1934) к-тлари, Қўқон шойи тўқиш ф-каси (1926) ишга туширилди. 1937 й. га қадар шойи газламалар табиий ипакдан тайёрланар эди. Кимё саноатининг ривожланиши натижасида сунъий ипак газламалар тўқиш ҳам кенг та-раққий этди. 1940 й. га келиб Ўзбекистондаги пиллачилик ф-каларида 9833 т пилла қайта ишланиб, шойи газламалар ишлаб чиқарилди.

1940—70 й. ларда республикада пилла етиштириш деярли 3 баравар кўпайди, Ипакчилик саноати еда юқори ўсиш суръатларига эришилди. 1966 й. да йилига 45 млн. м ипак газлама ишлаб чиқарадиган Наманган шойи ва костюмбоп газлама кти ишга туширилди, вилоятлар шаҳарларида к-тлар филиаллари очилди, ишлаб турган корхоналар кенгайтирилди ва реконструкция қилинди. Айни пайтда Ипакчилик саноати корхоналари шойи газламалар турларини и. ч. бўйича ихтисослашди, корхоналарда крепдешин, крепшифон, крепжоржет, ипакдан миллий газламалар: атлас, хонатлас, бекасам, шойи, шунингдек, плашбоп, костюмбоп, астарбоп газламалар, штапель, вискоза ва аралаш толалардан кийим-кечак тикиладиган газламалар, тукли ва жаккард газламалар, сунъий иплардан абрли газламалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, Ипакчилик саноати маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинди.

1980 й. га келиб Ўзбекистонда ипак ип и. ч. 1711 т ни ташкил этди, 113,8 млн. м2 шойи газламалар ишлаб чикарилди, 1990 й. да эса 32824 т ипак курти пилласи тайёрланди, Ипакчилик саноати еда 2522 т ипак ип, 144,2 млн. м2 шойи газмоллар ишлаб чикарилди, 1991 й. да республикада рекорд хреил — 33,8 минг т пилла тайёрланди.

Республика мустақилликка эришгандан кейин республика ҳукумати Ипакчилик саноатини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берди. Анъаналар ва минг йиллик тажрибалар негизида Ўзбекистонда замонавий янги ипакчилик индуст-риясини яратиш йўли белгиланди. 1993 й. дан пилла етиштириш давлат буюртмасидан чиқарилиб, уни харид қилиш келишилган нархлар асосида олиб бориладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 1998 й. 30 мартдаги «Республикада пил-лачилик соҳасини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Ва-зирлар Маҳкамасининг 1998 й. 3 апр. даги «Республика пиллачилик соҳасини бошқаришни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра мустақил «Ўзбек ипаги» уюшмаси ташкил этилди. Унинг таркибига ипакли ва аралаш газламалар ишлаб чиқарадиган шойи тўқиш корхоналари, шунингдек, табиий шойи и. ч. ва қайта ишлаш бўйича Марказий и. т. ин-тини («Шойи» тадқиқот ин-ти, Мар-ғилон) ўз ичига оладиган «Шойи» акциядорлик компанияси ҳамда пилла хом ашёси, ипак калава ишлаб чиқарадиган пиллакашлик корхоналари, ипак қурти тайёрланадиган з-длар, ипак қурти наслчилик хўжаликлари, хом пиллани қабул қилиш ва даст-лабки ишлов бериш корхоналари, тутчилик хўжаликлари, Ўзбекистон ипакчилик и. т. ин-тини ўз ичига оладиган «Пилла холдинг» холдинг компанияси киради.

Пилла хом ашёсини республиканинг ўзида қайта ишланишини таъминлаш мақсадларида 2000 й. фев. ойида Ўзбеки стон Республикаси Президентининг Фармони билан пилла хом ашёси, ипак чиқиндилари ва ипак ипни рес-публикадан четга чиқаришга чек қўйилди.

1995-2000 й. ларда Ипакчилик саноатига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, ипак ашёсини қайта ишлаш, жаҳон бозорида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чикариш ва уни экспорт қилишни кўпайтириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди. «Пилла холдинг» холдинг компанияси таркибида 7 қўшма корхона: «Силк Роад» Ўзбекистон — Япония (Наманган), «Кумуш» Ўзбекистон—Британия (Шаҳрисабз), «Силк индиастрз Ко» Ўзбекистан—Вьетнам (Тошкент), «Тонмен» Ўзбекистан — Жанубий Корея (Тошкент вилояти), «Хадан» Ўзбекистон—Хитой (Бухоро), «Силк стар» Ўзбекистан— Сингапур (Самарқанд вилояти), «Бухоро—Квашен» Ўзбекистон—Хитой қўшма корхоналари ташкил этилди. 2000 й. да «Кумуш» акциядорлик жамияти акциялари пакетини Буюк Британиянинг «Carthill invest ment» компанияси 565 минг АҚШ долларига сотиб олди. «Ўзбек ипаги» уюшмаси таркибида 10 пиллакашлик корхонаси — «Атлас» (Наманган), «Буюк ипак йўли» (Фарғона), «Бухоро ипаги» (Бухоро), «Булоқбоши ипаги» (Андижон вилояти Булоқбоши ш.), «Ипакчи» (Наманган вилояти, Уйчи ш.), «Кумуш» (Шаҳрисабз), «Тола» (Тошкент), «Турон шойи-си» (Марғилон), «Хоразм ипаги» (Урганч), «Ҳужум» (Самарқанд) акциядорлик жамиятлари; 7 шойи тўқиш корхонаси — «Алишер Навоий» (Марғилон), «Атлас» (Наманган), «Избоскан шойи тўқиш ф-каси» (Андижон вилояти Пойтуг ш.), «Қўқон шойиатлас тўқиш», «Марғилон ипак газламаси», «Мусаффо» (Самарканд), «Турон шойиси» (Марғилон) акциядорлик жамиятлари ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси ипак курти пилласи етиштириш ҳажми бўйича жаҳон мамлакатлари орасида Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Бразилиядан кейин 5-ўринда туради. Тармоқ корхоналарида 30 мингга яқин киши ишлайди (2000). Мамлакатда 2000 й. да 18,9 минг т пилла, Ипакчилик саноати корхоналарида 1200,3 т ипак ип, 95 т ипак калава тайёрлан-ди, 5,336 млн. м2 шойи газламалар ишлаб чиқарилди. Чет мамлакатларда шойи газламалар, айниқса синтетик ва сунъий ипак толаларидан газламалар ишлаб чиқариш бўйича АҚШ, ГФР, Япония, Франция, Буюк Британия, Италия етакчи мавкеда туради. Япония, Хитой, Ҳиндистон, Жан. Европа мамлакатлари ва Бразилияда ипак қурти пилласидан ипак олиш ва ипак газламалар и. ч. тараққий этган (яна қ. Енгил саноат, Пиллачилик).

Ад.: Развадовский В. Н., Опыт исследования кустарных промыслов в Туркестанском крае, Т., 1916; Хафизов Н. Р., Шелководство Средней Азии, Т., 1969; Шёлк Ўзбекистана (Сб. статей), Т., 1971.

Абдуманноп Аҳмадалиев, Нуриддин Мусаев.

Loading...