ИПОТЕКА БАНКИ

ИПОТЕКА БАНКИ — кўчмас мулк гарови ҳисобига ипотека кредитларини бериш билан шуғулланадиган ихтисослаштирилган тижорат банки. И. б. кре-дитлари узок, муддатга берилади. Банк воситалари, асосан, ипотека кредити олишни хохлаган мижозларнинг омонатлари ҳамда банкнинг ўз капитали ҳисобидан шаклланади. Кредитлашнинг йўналишига қараб Ипотека банки лари ер гарови ҳисобига кредит берувчи — ер банки; мелиорация ишларини бажариш учун кредит берувчи — мелиорация банки ва шаҳардаги кўчмас мулк гарови ҳисобига кредит берувчи коммунал банкларга бўлинади.

Ўзбекистонда ипотека муносабатларига хизмат кўрсатадиган «Замин банки» ихтисослаштирилган давлат-акциядорлик ипотека банки ташкил этилган.

Loading...