ИРАВАДИ, Ирравади — Мьянмадаги энг катта даре. Уз. 2150 км, ҳавзасининг майд. 430 минг км2. Ҳимолай тоғларининг шарқий тармоқларидан (Хитойда) бошланиб, асосан, шим. дан жан. гатомон оқади. Иравади нингюқори қисми ва ирмоклари тор даралардан ўтади, бу қисмида остона кўп. Шань тоғларидан ўтган жойларида ўзани тор (100—50 м). Ўрта ва қуйи оқими Иравади текислигидан оқади. Қуйилиш еридан 300 км юқорида ботқоқ ва чан-галзор дельтаси (майд. 30 минг км2) бошланади. Иравадининг иккита йирик тар-моғида кема қатнайди. Дарё суви Ан-даман денгизига йилига 250 млн. т оқизиқ келтиради. Иравади нингрежими муссонли, апр. —авг. да тўлиб оқади, сув сатҳи бу вақтда 8—11 м гача кўтарилади. Тез-тез сув тошқинлари бўлиб туради. Сув сарфи қуйи қисмида 13—14 минг м3/сек, баъзида 20 минг м3/сек га етади. Қуйилиш еридан 1100 км ма-софада (ёзда 1440 км гача) кема қатнайди. Иравадидан ёғоч оқизишда, ўрта ва қуйи қисмида суғоришда фойдаланилади. Иравади бўйида Мандалай, Янгон ш. лари бор.