ИРБИД

ИРБИДИордания шим. даги шаҳар. Аҳолиси 208 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Автомобиль йўллари тугуни. Дон, зайтун етиштириладиган қ. х. районининг маркази. Ҳунармандчиликда уй-рўзғор асбоблари ишлаб чиқарилади. Ирбидда саноат зонаси ташкил этилган.

Loading...