ИРҒАЙ

ИРҒАЙ (Cotoneaster) — раънодошлар оиласига мансуб буталар туркуми. Европа, Осиё ва Африкада 100 дан ор-тиқ тури бор. Ўзбекистонда 6 тури маълум. Гуллари оқ, майда, 5—20 тадан шингилсимон тўпланган. Меваси икки данакчали. Чўл, адирлар ва тоғларда тошлоқ ён бағирларида ўсади. Айрим турлари (мас, С. melanocarpa) манзарали ўсимлик сифатида экилади.