ИРИМ

ИРИМ — бирор ният билан қилинадиган иш, хаттиҳаракат. Ирим кишининг ўз ишларига ривож тилаш, ўзини эҳтиёт қилиш, бировларга яхшилик тилаш, ёки зарар етказиш ва б. ниятларда қилинади. Mac, тўйдан яхши ният билан бирор нарса олиб кетиш, дард-балони қайтариш, зиён-захматдан, кўз тегишдан сақланиш учун бирор нарсани бошдан ўгириб ташлаш, чақалоққа ҳар хил инс-жинслар йўламасин деган маънода бешикдаги чақалоқ ёстиғи тагига пичоқ ёки нон қўйиш, сигирнинг бўйнига тумор та-қиб қўйиш ваҳ. к. И. нинг турлари жуда кўп ва жаҳондаги деярли қамма халқларда, турли касбҳунар соҳаларида учрайди. Баъзи Иримлар қандайдир кўзга кўринмас, сирли кучларнинг борлигига ишонишга ва улардан мадад ку-тишга асосланади.

Loading...