ИРИСУВ ТЕМИР КОНИ — Талас Олатовининг (Жан. Крзоғистон) карбида жойлашган. Кайинди, Кельтима-шат, Оқсув ва б. руда зоналаридан иборат. Ирисув темир кони карбон даври оҳакли тоғ жинслари б-н Ирисув ишқорли габ-броид интрузиви контактида ҳосил бўлган. Темир рудаси оҳактошлари орасида линза ва қатлам шаклида. Уларнинг уз. 0,1 —1,0 км, қалинлиги 20—200 м, чуқ. 500 м гача. Коннинг деярли ярим майдони мезокайнозой жинслари билан қопланган. Руда, асосан, пирит, халькопирит, пирротин минераллари доналари бор магнетитдан иборат. Халькопиритда олтин, кумуш, селен, теллур, пиритда эса кобальт, селен ва теллур учрайди. Шунингдек, пироксен, гранат, флогопит, эпидот, сфалерит мавжуд. Кондаги руданинг захираси қарийб 200 млн. т га тенг. Ирисув темир конининг саноат аҳами-яти муҳим.