ИРЛАНДИЯ ОРОЛИ

ИРЛАНДИЯ ОРОЛИБритания ороллари архипелагидаги орол. Шимол, ғарб ва жан. дан Атлантика океани, шарқдан Ирландия денгизи ўраб туради. Шим. ва Сан-Георг бўғозлари орқали Буюк Британия о. дан ажралиб туради. Майд. 84 минг км2, шим. дан жа-нубга уз. 450 км, эни 300 км атрофида. Қирғоклари нотекис, қўлтиқ ва қояли ороллар кўп. Ирландия оролининг ички қисми Марказий текислик, чеккалари паст тоғлар (Каррантуилл чўққиси, бал. 1041 м гача) ва платолардан иборат. Икдими мўътадил, океан иқлими, қиши юмшоқ, ёзи салқин ва серёғин. Дарё (Шаннон ва б.), кўл (ЛохНей, Лох-Эрн ва б.) ва ботқоқлик кўп. Ўсимликлари йил бўйи яшил бўлиб турадиган ўтлоқ ва верескзорлардан иборат. Ирландия оролининг катта қисмида Ирландия давлати, шим. шарқида Шимолий Ирландия жойлашган. Йирик шаҳарлари — Дублин, Белфаст.