ИРЛАНДИЯ ҚЎЗҒОЛОНИ

ИРЛАНДИЯ ҚЎЗҒОЛОНИАнглия ҳукмронлигига қарши кўтарилган миллий озодлик қўзғолони (1916, 24 — 30 апр.). Унга Ирландияга мухторият ҳуқуқи бериш ҳақида 1914 й. қабул қилинган ҳужжатнинг амалга оширилмай келишидан халқ оммасининг норозилиги сабаб бўлди. Ҳаракатга Ж. Конноли бошчилигидаги Ирландия фуқаролар армияси раҳбарлик қилди. Қўзғолончилар Дублин майдонида Ирландияни республика деб эълон қилди, Вақтли ҳукумат тузилди. Дублиндан сўнг қўзғолон Эннискорти ва Атенрай каби купгина шаҳарларга та-рқалди. 6 кун давом этган жангдан сўнг инглиз қўшинлари томонидан қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилди. Қўзғолоннинг бошлиқлари отиб ташланди, оддий иштирокчилари қувғин қилинди.