ИРЛАНДИЯ

ИРЛАНДИЯ (ирландча Eire, инг. lrelang) — Ғарбий Европада, Ирландия о. да жойлашган давлат. Майд. 70,3 минг км2. Аҳолиси 3,84 млн. киши (2001). Маъмурий жиҳатдан 26 графликка бўлинади, улар 4 тарихий вилоят (province)ra бирлашади. Пойтахти — Дублин ш.

Давлат тузуми. Ирландия — республика. 1937 й. 29 дек. да қабул қилинган ҳамда 1972 ва 1999 й. ларда тузатишлар киритилган конституция амал қилади. Давлат бошлиғипрезидент (1997 й. дан Мэри Макалис хоним). У аҳоли томонидан тўғри умумий ва яширин овоз бериш йўли билан 7 й. муддатга сайланади, иккинчи муддатга яна бир марта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳоки-миятни Миллий парламент амалга оширади, унинг таркибига президент ва икки палата: вакиллар палатаси билан сенат киради. Ижрочи хркимиятни вакиллар палатасининг таклифига бино-ан президент тайинлайдиган ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Шарқий қирғоклари анча текис, жан. қирғоқларида бухта ва қояли бурунлар, ғарбий қирғоқларида ичкарига чуқур кирган қўлтиклар кўп. Ер юзасининг ярмидан кўпини Мар-казий текислик (бал. 40—100 м) эгаллаган, бу текисликда тепалар ва паст тоғлар бор. Тепалар, асосан, қумтошлардан, паст тоғлар оҳактошлардан иборат, уларнинг устини морена ётқ-изиқлари қоплаган. Оҳактошли ерларда унгур, ғор каби карст рельеф шак-ллари, ер ости дарё ва кўллари учрайди. Чекка қисмларида паст ва ўртача баландликдаги тоғлар бор. Жан.-ғарбидаги Керри тоғи (1041 м) Ирландия даги энг баланд тоғдир. Ирландияда торфнинг катта захиралари, тошкўмир, қўрғошинрух, мис, фосфорит бор.

Иқлими — мўътадил океан иқлими, обҳавоси беқарор, серёмғир, туман кўп тушади, тез-тез шамол эсади. Янв. нинг ўртача т-раси 5—8°, июлники — 14—16°. Йиллик ёғин 700—2000 мм. Ирландияда дарё, кўл ва ботқоклик кўп. Дарёлари серсув, музламайди, кемачиликда ва электр энергияси олишда фойдаланилади. Йирик дарёси — Шаннон.

Ирландиянинг кўп қисми торфли ялангликлар, ўтлоклар. Ўтлоқлари доимо кўмкўк. Ялангликларда торфли-ботқоқ ва қумоқ тупроқлар учрайди. Ўтлоқ жойларнинг тупроғи — подзол ва ўтлоқподзол тупроқлар. Ҳайвонлари Ғарбий Европаникига ўхшаш, тури кам. Ёвво-йи ҳайвонларнинг купи қириб ташланган. Миллий боғлари: Гленья, Киллари.

Аҳолисининг 98% ирландлар, қолганлари инглизлар, шотландлар. Расмий тиллари — ирланд ва инглиз тиллари, асосий сўзлашув тилиинглиз тили. Диндорларнинг аксарияти католик, бир қисми протестант. Аҳолининг 57% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Дублин, Корк, Лимерик.

Тарихи. Ирландия ҳудудида инсон мил. ав. 6минг йилликдан буен яшайди. Мил. ав. 4-а. да кельт қабилалари кўчиб келиб маҳаллий аҳоли билан қўшилиб кетган. 5-а. да христиан дини тарқалган. Ирландияга норманнлар (795—1014) , инглизнорманд қўшинлари (1169—71) бир неча бор ҳужум қилди. 14—17-а. ларда ирланд халқи инглиз мустамлакачиларига қарши кескин кураш олиб борди. Аммо миллий ирланд давлатининг пайдо бўлишига инглизлар қаршилик кўрсатди. 18-а. охирида ирланд ватанпарварларининг босқинчиларга қарши кўтарган қўзғолони мустамлакачилар томонидан бостирилиб, 1801 й. 1 янв. да «Уния ҳақида акт» эълон қилинди. Шундан кейин Англия ўз парламентидан Ирландия вакилларига бир неча ўрин бериб, Ирландия парламентини бекор қилди. 19-а. мобайнида ирланд халқи мустамлакачиларга қарши курашни тўхтатмади.

1-жаҳон уруши йилларида Ирландия меҳнаткашлари урушга ва мустамлакачиларга қарши курашди. 1916 й. ги Ирландия қўзғолони мустамлакачилар томонидан бостирилди. 1919—21 й. лардаги партизанлар уруши натижасида 1921 й. дек. да тузилган Англия — И. бити-мига мувофиқ, Ирландиянинг жан. қисми мустақил деб эълон қилинди ва Англия назоратидаги доминион ҳуқуқини олди. 1937 й. ги янги конституцияда Ирландия «Эйре мустақил давлати» деб эълон қилинди.

2-жаҳон уруши йилларида Ирландия бетараф турди. Гарчи 1949 й. И. мустақил республика деб эълон қилинган бўлса ҳам мамлакатнинг шим. қисми (Ольстер)да мустамлакачилар ҳукмронлиги сакланиб қолди. 1955—61 й. ларда мамлакатни бирлаштириш мақсадида Ирландия махфий ҳарбий ташкилот тўдалари Шим. Ирландия даги маъмурий ва полиция би-ноларига тез-тез ҳужум қилиб турди. 1959 й. И. Ресггубликаси ва Шим. Ирландия ка-саба уюшма марказларининг бирлашишидан Ирландия тред-юнионлар конгресси ташкил топди. Кейинги йилларда Ирландия сиёсатида Шим. Ирландия муаммоси юзасидан инглиз ҳукмрон доиралари билан бир битимга эришишга интилиш та-мойили сезила бошлади. 1985 й. да имзоланган битимга биноан, Шим. Ирландияга тааллуқли ички муаммоларни муҳокама қилиш учун хукуматлараро маслаҳат органи тузиш кўзда тутилган. 1993 й. да имзоланган Декларация ихтилофларни фақат тинч сиёсий во-ситалар б-н бартараф қилиш учун асос яратди. 1998 й. дан Ольстер му-аммосини ҳал этиш жараёнида АКТП ҳукумати воситачилик қила бошлади. Ирландия — 1955 й. дан БМТаъзоси. Миллий байрами — 17 мартАвлиё Патрик куни. 1991 й. дек. да ЎзР суверените-тини тан олган.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Фианна ФайлТақдир аскарлари»), 1926 й. ташкил этилган; Фине гал («Бирлашган Ирландия»), 1933 й. асос солинган; И. лейбористлар партияси, 1912 й. тузилган. Ирландия комму-нистик партияси, 1921ҳй,~асос солинган; Демократах сўл партия. 1992 й. ташкил этилган; Тараққийпарвар де-мократик партия, 1985 й. тузилган; И. ишчилар партияси, 1970 й. асос солинган. Ирландия тред-юнионлар конгресси (1894) Ирландия ва Шим. Ирландиянинг 66 касаба уюшмаларини бирлаштиради.

Хўжалиги. Ирландия — индустриал мамлакат. Ялпи ички махулотда саноат улуши 37%, қ. х. улуши 10,1%, хизмат соҳаси улуши 50% дан кўпроқни ташкил этади. 50-й. ларгача Ирландия иқтисодиётида қ. х. ва чорвачилик устун бўлган. Эндиликда у хорижий сармоя ёрдамида машинасозлик, электроника, кимё саноати каби оғир саноат тармоқларини ва ички имкониятлар ҳисобига озиқ-овқат, ўрмон, тўқимачилик, енгил саноат каби анъанавий тармоқларни ривожлантиришга эришди. Кейинги йиллардаги иқтисодий тараққиёт туфайли Ирландия ўсиш суръатлари жиҳатидан Европада олдинги ўринларга чиқиб олди. Маҳсулот экспорт қилиш кўпайди.

Саноати. Табиий ресурслари торф, қўрғошин, рух, мис, кумуш, табиий газнинг катта, тошкўмир, темир рудаси ва пиритнинг озроқ захираларидан иборат. Шулар туфайли кончилик саноати ва айни вақтда қ. х. хом ашёсини қайта ишлаш тармоқлари етакчи ўринда. Металлургия (асосан, пўлат эритиш), машинасозлик (айниқса, кемасозлик, автомобиль йиғиш, приборсозлик), электротехника, нефть кимёси, қурилиш ашёлари корхоналари бор. Озиқ-овқат тармоқлари орасида гўшт, сут, ёғ, пиво, қанд-шакар, спирт-арақ корхоналари айниқса фаол ишлайди. Торф қазиб олиш ва ундан фойдаланиш соҳасида Ирландия дунёда олдинги ўринда туради. Ирландия энергияга бўлган эҳтиёжининг 40% ни ички имкониятлари ҳисобидан қоплайди. Энергия балансида четдан келтириладиган нефтнинг улуши камайиб, кўмир ва торфнинг улуши ошиб бормоқда. Ирландияда йилига ўртача 14,6 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Мамлакатда хорижий инвестициялар фаол жалб этилган. Бу соҳада Буюк Британиядан та-шқари АҚШ, Германия, Франция, Япониянинг мавқеи кучли. Хорижий сармоя ёрдамида барпо этилган 800 дан ортиқ корхона саноат маҳсулоти экспортининг 80% ни беради.

Қишлоқ хўжалиги. Чорвачилик — мамлакат қ. х. нинг асосий тар-моғи ҳисобланади: бу тармоқ ялпи қ. х. маҳсулотининг 88% ни беради, унинг 80% экспорт қилинади. Асосан, қорамол (7,2 млн.), қўй (9 млн.) бо-қилади. Фермер хўжаликларининг 70% га яқини 25 га гача ерга эга бўлган ўрта ва кичик фермер хўжаликларидир. Қ. х. га ярокли ерларнинг салкам 70% яйловларга тўғри келади. Деҳқончиликнинг иқтисодиётдаги аҳамияти унчалик катта эмас ва у мамлакатнинг донга бўлган эҳтиёжини қоплай олмайди. Ирландияда оз микдорда қанд лавлаги, сули, арпа, буғдой, картошка етиштирилади. Балиқчилик ривожланган.

Транспорти. Т. й. узунлиги 2,8 минг км, автомобиль йўллари уз. 92 минг км. Денгиз флоти ривожланган. Асосий портлари — Дублин, Корк. И. четга машина ва асбоб-ускуна, крра-мол, озиқовқат, кимё, тўқимачилик махсулотлари ва ш. к. чиқаради. Четдан транспорт воситалари, нефть ва б. келтиради. Кейинги йилларда ташки савдода ижобий сальдога эришилди. Сайёҳлик ҳам катта даромад келтиради. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Буюк Британия, Германия, Франция, АК. Ш ва Россия. Пул бирлиги — ирланд фунти.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Ирландияда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 9 й. лик мажбурий таълими жорий этилган. Бошланғич мактаб — 6 й. лик. Ўрта маълумот давлатга ёки хусусий шахсларга қарашли мактабларда олинади. Ҳар йили мактабларни битириб чиққанларнинг 50% олий ўқув юртларига киради. 4 ун-т, уларнинг хузурида коллежлар, жумладан, Дублин унти (Тринити коллежи, 1592), Дублиндаги Миллий ун-т (1908), Лимерик ш. даги техникага йўналтирилган Миллий олий таълим ин-ти бор. Илмий муассасалари: Дублин қироллик жамияти (1731), И. қироллик академияси (1786), тиббий (1882), ижодиёт (1932), рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъ-морлик (1823) тармоқ академиялари. Энг йирик кутубхоналари: Дублиндаги Миллий ва Халқ кутубхоналари. Музейлари: Дублиндаги Миллий музей (1731), Миллий галерея (1864), Фуқаролик музейи (1953), Замонавий санъат галереяси (1953).

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва жур. лари: «Айриш индепендент» («Ирландия мустақиллиги», инглиз тилидаги кундалик газ., 1905 й. дан), «Айриш пресс» («Ирландия матбуоти», инглиз тилидаги кундалик газ., 1931 й. дан), «Айриш тайме» («Ирландия вакти», инглиз тилидаги миллий кундалик газ., 1859 й. дан), «Ивнинг геральд» («Кеч-ки хабарчи», инглиз тилидаги миллий кундалик газ., 1891 й. дан), «Инню» («Бугун», ирланд тилидаги ҳафталик миллий газ., 1943 й. дан»), «Ирис эфи-гюль» («Расмий газета», ирланд тилида ҳафтасига 2 марта чикадиган газ., 1922 й. дан), «Айриш пипл» («Ирланд халқи», инглиз тилидаги ҳафтанома), «Айриш соушелист ревью» («Ирланд социалистик шарҳи», инглиз тилида ҳар чоракда чиқадиган назарий жур., 1969 й. дан), «Айриш уоркерс войс» («Ирланд ишчилари овози», инглиз тилидаги ҳафталик бюллетень). И. радио ва телекўрсатуви давлат маҳкама-сидир. Ирландияда 1926 й. дан радиоэшиттириш, 1961 й. дан телекўрсатувлар олиб борилади.

Адабиёти ирланд ва инглиз тилларида. Халқ оғзаки ижодининг дастлаб-ки намуналари 1-а. да яратилган. Сўнгроқ диний мавзудаги ёзма адабиёт (6-а.), тарихий вокеаяар ва ми-фологик сюжетли сагалар (8—9-а. лар-да) пайдо бўлган. 12-а. да бардлар (халқ бахшилари) шеърияти юқори босқичга кўтарилади.

16—18-а. лар Ирландия дунёвий ва диний адабиётида ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинди, деҳқонлар ҳаёти акс эттирилди (Ф. О’Найв, Ж. Нажент, Э. О’Хасси ва б. адиблар). Ж. Китинг қаламига мансуб «Ирландия тарихи» (1640) алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ирландия жамиятининг уруғчилик тузилмаси барбод бўлгач, бардлар шеърияти таназзулга учради. Поэзияда халқчиллик руҳи кучайди (Э. О’ Рахилли, Ж. Макдоннелл, О. Р. О’Салливан). 18-а. охиридан инглиз тилидаги адабиётнинг салмоғи оша борди. 19-а. 1-ярмида романтизм ирланд адабиётида бош йўналиш бўлди. 40-й. ларда энг истеъдодли шоирлар «Ёш Ирландия» инқилобий-демократик ташкилоти теварагида бирлашди. Ж. К. Манган, С. Фергюсон, Т. Дэвис сиёсий сатира ва инсоний лирика анъаналарини да-вом эттирдилар. Ватанпарварлик балладаси энг оммавий жанр бўлиб колли. Прозада тарихий ва оилавий-маи-ший мавзудаги романлар яратилди (Ж. Гриффин, Ж. Бейним, М. Эжуорт, У. Карлтон). 19-а. охирларида «Ирланд уйғониши» деб аталган миллиймаданий ҳаракат бошланди, У. Б. Йитс бу ҳаракатнинг ташаббускорларидан бўлди. Уильям Йитс ўз ижодида кельт мифологиясига қайтди. Бу ирланд миллий адабиётини қайта вужудга келтириш имконини берди. Йитс ўзининг театр асарлари билан шеърий драмага кўп янгиликлар киритди. 20-а. бошларидаги адабиётда поэзия ва драматургия етакчи мавқени эгаллади. 1916 й. да инглиз мустамлакачилари томонидан отиб ташланган ватанпарвар шоирларнинг ижоди ирланд халқининг инқилобий анъаналари руҳи билан суғорилган эди. 20—30-й. ларда реалистик романчилик етакчи жан-рга айланди (П. О’Доннелл, Ш. О’Фа-олейн, Л. О’Флаэрти, Ж. Фелан). Ирландия О’Кейси ўз таржимаи ҳоли асосида ёзган эпопеясида мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва халқ миллий-озодлик ҳаракатини ҳар томонлама чуқур тасвирлаб берди. 60—80й. ларда яратилган асарларда ишончсизлик, ожизлик, ёлғизлик кайфиятлари ва золимларга қарши халқ нафрати акс этди. Ольстердаги инсон ҳуқуқлари учун кураш — ҳоз. Ирландия адабиётининг энг асосий мавзуларидан бири. Ж. Каррик, Р. Мёрфи, Т. Кинселла, Б. Клив, Б. Фрил асарлари бунга мисолдир.

Меъморлиги қад. кельт маданияти заминида вужудга келган. Жез давридан харсанг тошлардан барпо этилган сағаналар ва диний иншоотлар сақланиб қолган. 5—11-а. ларда Ирландияда тош капелла-ибодатхоналар, баланд соқчи миноралар (Глендалох, Келс ва б. жойларда), 12-а. охиридан 14-а. гача готика услубида бутхоналар қурилган. Роман ва готика услубларидаги бинолар (12—16-а. лар)да Ирландия меъморлигининг ўзига хос томонлари сакланган (Дублиндаги Крайст-чёрч ибодатхонаси ва б.). 17—18-а. ларда ва 19-а. бошларида Дублинда инглиз классицизми услубида маъмурий бинолар, саройлар ва уйлар, 1829 й. дан инглиз неоготикаси услубида черковлар қурилди. 19-а. ва 20а. бошларида порт шаҳарларида режали ва қоришиқ ус-лубдаги бинолар пайдо бўлди. 20-а. 2-ярмидан Ирландия шаҳарларида замонавий бино ва меъморий мажмуалар қурила бошлади (М. Скотт ва Т. Кеннеди каби меъморларнинг Дублин ва Голуэйдаги ишлари).

Тасвирий санъатида жез давридан геометрик нақшли тилла зеб-зийнат асбоблари, темир давридан мураккаб гулдор металл буюмлар сакланиб крлган. 5—12а. ларда иморатлар, тош хочлар, жез пластиналар ҳайвонлар тасвири туширилган нақш билан зийнатланган. Нафис китоб миниатюралари (8-а. га мансуб «Келс Инжили») яра-тилган. 18-а. да кўпчилик рассомлар (Ч. Жервас, тўнғич Н. Хоун, Ж. Баррет ва б.) Англияда таълим олиб, ўша ерда ижод қилдилар. 19-а. рассомлари реализм ва ўзига хосликка интилди (кен-жа Н. Хоун манзаралари, У. Осборн картиналари). 20-а. бошларида миллий реалистик мактаб шаклланди, манза-ра ва портретлар яратилди (Ж. Б. Йитс, Ч. Лэмб, Ж. X. Крейг, В. Ирл ва б.). Ҳоз. Ирландияда реализм анъаналари билан бир қаторда модернизм йўналишлари тарқалган. Халқ ҳунармандчилигида тўқимачилик, каштачилик, қамишдан буюмлар тўқиш ривожланган.

Мусиқа фольклори қадимдан бир овозли бўлган. 16-а. охиридан кўп овозли диний мусиқа ривожланган. Рора Долл О’Катайн, Ж. ва X. Скотт, Кэролл О’Дейли, Т. ва У. Конеллан ва б. арфа учун куй ҳамда ишқий қўшиқлар яратган дастлабки профессионал композиторлардир (16 — 17-а. лар). Ирландияда профессионал мусиқанинг шаклланишида 18-а. да Д. Мёрфи, М. Келли, Ж. Фидц, 19-а. да М. Балф, 20-а. да Ч. Стан-форд, А. Бакс ва б. муҳим роль ўйнаган. 1856 й. Дублинда консерватория, 1964 й. да миллий опера труппаси ташкил этилди. Дублин ва Корк мусика марказларидир. Ирландияда симфоник оркестрлар, хор бирлашмалари, мусиқа жами-ятлари бор.

Театри. Бадиий ўқиш ва бадиҳачилик санъати Ирландияда мажусийлик давридан мавжуд. 16-а. да Дублинда диний мавзудаги драмалар кўрсатилган. 17-а. дан инглиз аслзодалари учун театрлар ташкил топган. 1899 й. У. Б. Йитс ва А. Грегори Дублинда Ирландия адабий театрини туздилар. 1901 й. да Ирландия миллий драма жамияти, 1904 й. да унинг заминида Дублиндаги доимий театр (кейинчалик Аббатлик театри) юзага келган. Аббатлик («Эбби театр») да эса спектакль яратишнинг янги принциплари ишлаб чиқилди. 1922 й. драма иттифоқи ташкил топди. 1928—31 й. ларда Голуэйда Гэль театри ишлади. 1929 й. да Э. Хелтон ва М. Мак-Лиамоир томонидан Дублинда замонавий театрларнинг новаторлик усулларини тасдикдайдиган театр вужудга келди. Унинг саҳнасида ирланд муаллифларининг пьесалари, У. Шекспир, О. Уайльд, Б. Шоу, А. П. Чехов, Л. Толстой асарлари қўйилди. 1939 й. дан Аббатлик театри гэль тилидаги спек-таклларни ҳам намойиш эта бошлади.

Киносига 1936 й. асос солинган. 30 — 40-й. ларда Ирландия кино ин-ти ташкил бўлган. 1958 й. дан «Ардмор» киностудияси ишлай бошлади. «Образлар», «Оч бинафша ранг такси» каби фильмлар ишланди. «Йитс мамлакати», «Ирландия халқи», «Озодлик», «Бу тошлар қолади» каби ҳужжатли фильмлар яратилди. 1982 й. «Қувилганлар» бадиий фильми (реж. Винн-исимонд) экранга чиқди. Машҳур реж. лари: М. О’Келли, П. Кэри, Б. Куини, Р. Мангс, Л. Маркес, Д. Комерфорд, К. Гикки. 1970 й. да кинематографиячилар бирлашмаси ту-зилган.

Ўзбекистон — И. алоқалари. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, икки мамлакат ўртасида савдоиқтисодий алоқалар ривожлана бошлади. Ўзбекистон Ирландияга, асосан, пахта толаси ва бир оз миқдорда маъданли ўғит экспорт қилади. Ирландиядан дон, мол ёғи, ўсимлик ёғи ва сариёғ, пластмасса ва ундан ясалган буюмлар, дори-дармон, кий-им-кечак, органик кимёвий бирикмалар, электр жиҳозлари ва ш. к. ларни сотиб олади. Шу тариқа 2000 й. да ўзаро товар айланмаси 14,3 млн. AKIIT долларига етди. «Ўзбексавдо» уюшма-сининг «Тижорат» фирмаси Ирландиянинг «Verloni ltd» фирмаси б-н И. дан Ўзбекистонга 2,6 млн. долларлик кунгабоқар ёғи етказиб бериш ҳақида шартнома тузган. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 1995 й. дан Ирландиянинг «Esb International» фирмаси б-н ҳамкорлик қилмоқда. Шу йили бу фирма халқаро ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган техникавий кўмак дастури доирасида Европа Ҳамжа-мияти Комиссияси (ЕҲК)нинг «ЎзРда электрлаштириш тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштиришга техникавий ёрдам» деб аталган «EUZ 92/020» лойиҳасини бажарди. 1997 й. да фирма ЕҲК ўтказган тендерда ғолиб чиқиб, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясида янги «EUZ 9603» лойиҳасини бажаришга киришди.

Ирландиянинг «Челдон Лтд» фирмаси Ўзбекистонда ишлаб чикарилмайдиган турли смолалар, юқори ва паст босимли полиэтиленни Қ«урилишпластмасса» акциядорлик жамиятига, коксни «Сантехлит» акциядорлик жамиятига, КС-11 смоласини «Оҳангароншифер» акциядорлик жамиятига етказиб бермоқда.

ЎзРда ирландиялик сармоядорлар иштирокидаги 9 корхона фаолият кўрсатади. Шундан 7 таси қўшма корхона ва 2 таси ирланд сармояси 100% бўлган корхонадир. Ирландиянинг 2 фирмаси: «Херкос Лимитед» (рангли металлургия корхоналари учун хом ашё савдоси, юксак технологияли товарлар и. ч.), «Ай-Си-Ти Интернейшнл Коттон энд Текстайл Трейдинг К0 Лтд» (пахта савдоси) ваколатхоналари мавжуд.

Loading...