ИРМОҚ

ИРМОҚ — катта дарёга қуйиладиган дарё, сой, жилға. Одатда, Ирмоқ ўзи қуйиладиган дарёдан камсув, шунингдек, водийси бошқа томонга йўналган бўлади. Кўл ва б. ички сув ҳавзаларига қуй-иладиган дарёлар ҳам баъзан Ирмоқ дейилади. Географик адабиётларида 1-, 2-, 3 – ва ҳ. к. тартибли ирмоклар фарқ килинади. Мас, бирор дарёга бевосита қўшиладиган сойлар 1 – тартибли Ирмоқлар, бу сойларга қуйиладиганлари 2-тартибли Ирмоқлар дейилади ва ҳ. к. Айрим туркий тилларда, жумладан, усмонли турклар тилида Ирмоқ деганда умуман дарё тушунилади.

Prev Article

ИРЛАНДЛАР

Next Article

ИРОДА