ИРОДА

ИРОДА — одамнинг ўз фаолияти ва психик жараёнларини ўзи бошқаришда намоён бўладиган қобилияти. Инсон Ирода вий ҳаракатини амалга оширар-кан, ўзига хукмрон эҳтиёж ва хоҳишларига қарши туради: И. учун «мен хоҳлайман» деган кечинма эмас, балки «керак», «бажаришим шарт» деган кечинма хосдир.

Инсон фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан мустаҳкам Иродани талаб қилади. Ирода меҳнатда пайдо бўлади ва тобланади. Ироданинг онгдаги фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, мақсадга эришиш воси-талари ва йўлйўриқларини олдиндан аниқлаб, маълум қарорга келишда ҳамда бу қарорни ижро этишда намоён бўлади. Одамда Ироданинг қай даражада эканлиги мақсадни қандай рўёбга чиқаришида кўринади. Ирода вий ҳаракат жараёнларида киши ички ва ташқи тўсиқларга дуч келади. Ички тўсиқлар кишининг ўзига, унинг ички майлларига хос ҳолат. Кишининг ички майлларини енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила билиш лаёқати ички Ирода деб аталади. Ташқи тўсиклар теваракатрофдаги воқеликда учрайди. Кишининг ана шундай таш-қи тўсиқларни енга олиш лаёқати ташки Ирода деб аталади. Иродавий фаолиятда ташқи тўсиқларни енгиш (ташқи Ирода) ички тўсиқлар (ички Ирода) ни енгиш билан узвий боғлиқ.

Ироданинг муҳим сифатлари: ўзини тута билиш, дадиллик, қатъийлик, чидам ва тоқат, принципиаллик, мустақиллик ва б. И. кучи шу сифатларнинг қай даражада намоён бўлишига қараб белгиланади. Киши юксак ғояларга асосланган онгли қатъият ва сабот билан ўз ҳаракати йўлидаги тўсикдарни енгар экан, у кучли Ирода эгаси ҳисобланади. Ирода кишининг характери билан узвий боғлиқ, унинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

Prev Article

ИРМОҚ

Next Article

ИРОҚИ