ИРОҚ

ИРОҚ (мусиқада) — Ўн икки мақом, Шашмақом ва Хоразм мақомлари таркибидаги мақомлардан бири. Ироқ мамлакатининг номига нисбат берилган. Ироқ мақомининг товушқатори ва лад қурилмаси, унга мос чолғу ва ашула йўллари бир неча бор ўзгариб борган. Шашмакрмдаги Ироқнинг (Ю. Ражабий ёзувида) мушкилот (чолғу) бўлими — Тасниф, Тарже, Муҳаммас, Са-қил-1, Сақил-2, Сақили Калон, наср (ашула) бўлими — Сарахбор (6 таронаси б-н), Мухайяр (4 таронаси б-н), Чанбар, Уфар қисмларини ўз ичига олади. Ироқнинг ашула йўлларида Му-хайяри Чоргоҳ намуди ва Зебо пари авжи қўлланилади. Мухайяри Ироқнинг 1 – ва 2 – тароналари Чоргоҳ йўлларига яқин. Чанбари Ироқ шўъбаси алоҳида ашула йўли бўлиб, Су-вора йўлларини эслатади.

Ироқ мақоми йўлларида яратилган халқ чолғу ва ашула йўллари ҳам ўзига хос оҳангларга бой, одатда айрилиқ, интизорлик ҳис-туйғуларини акс эттиради. Бастакорлар Ироқ йўллари асосида Чўли Ироқ, Сурнай Ироғи, Чанбари Ироқ, Мушкилоти Ироқ ва унинг Уфари, Тошкент Ироғи каби куй ва ашулаларни яратган. В. Успенский «Фарҳод ва Ширин», Р. Глиэр ва Т. Содиқовлар «Лайли ва Мажнун», С. Юдаков «Майсаранинг иши» операларида Ироқ куйларидан фойдаланишган.

Prev Article

ИРМОҚ