ИРОҚ

ИРОҚ, Ироқ Республикаси (А1Jumhuriyah al-lragiyah) — Жан. – Fapбий Осиёда, Дажла ва Фурот дарёлари оралиғида жойлашган давлат. Майд. 438 минг км2. Аҳолиси 23,3 млн. киши (2001). Пойтахти — Бағдод ш. Маъмурий жиҳатдан 18 муҳофаза (вилоят)га бўлинади.

Давлат тузуми. Ироқ — республика. 1970 й. 16 июлда кучга кирган Муваққат конституция амал қилади. Давлат бошлиғипрезидент (1979 й. июлидан Саддам Ҳусайн, айни вақтда у бош вазир, Инқилобий қўмондонлик кен-гаши раиси ва қуролли кучлар олий бош қўмондони). Президентнинг ваколат муддати — 7 й. 2002 й. 15 окт. даги референдумда С. Ҳусайннинг президен-тлик ваколати яна 7 йилга узайтирилди. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Миллий кенгаш (парламент); у 4 й. муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни президент ва хукумат амалга оширади.

Табиати. Ироқ ҳудудининг кўп қисми Юқори ва Қуйи Месопотамия текисликларидан иборат. Шим. ва шим. шарқида Арманистон ва Эрон тоғликлари (бал. 3000 м дан юқори), жан. ва жан.-ғарбида Сурия-Арабистон ясси-тоғлигининг чекка қисми (бал. 900 м гача) жойлашган. Юқори Месопотамия (ёки Жазира) бал. 300—450 м текис платодан иборат. Қуйи Месопотамия эса бал. 100 м дан ошмайдиган ал-лювиал пасттекисликдир. Асосий фойдали қазилмалари — нефть ва газ. Фосфорит ва олтингугурт конлари ҳам бор.

Иқлими Ироқнинг шим. қисмида континентал Ўрта денгиз икдими, ёзи ис-сиқ ва қуруқ, қиши илиқ ва серёмғир, жан. да тропик иқлим. Мосулда июлнинг ўртача т-раси 34°, янв. ники 7°. Қишда тоғларда қор ёғади. Энг паст т-ра — 18° гача. Басрада янв. нинг ўртача т-раси 11°, авг. ники 34°, баъзан 50° га етади. Йиллик ёғин тоғларда 500 мм гача, мамлакатнинг жан. шарқида 60 — 100 мм. Ироқ ҳудудидан ўтган Дажла ва Фурот дурёларидан сугоришда кенг фойдаланилади. Алкурн ш. ёнида бу дарёлар қўшилиб, ягона Шатт ул-Араб дарёсини ҳосил қилади ва Форс қўлтиғига қуйилади. Қуйи Месопотамияда майда кўл кўп. Чўлларида сув вақтинча оқадиган сойликлар бор. Тупроқлари — дарё водийларида суғориладиган унумдор аллювиал тупроқ. И. нинг калган қисмида дашт ва чала чўлга хос каштан ва бўз тупроқлар тарқалган. Тоғли жойларда тоғ-ўтлоқ тупроқлари уч-райди. Ироқ ҳудудининг кўп қисми дашт, жан.-ғарби чўл ва чала чўл. Тоғ ён бағирларида сийрак бутазорлар, дарё водийларида терак ва толзорлар бор. Шатт ул-Араб водийсида ҳурмозор кўп. Ироқнинг ҳайвонот дунёси хилма-хил. Текисликларда ғизол, ёввойи эшак, ола сиртлон, чиябўри, қоплон яшайди. Кемирувчилар, судралиб юрувчилар (жумладан, заҳарли кўлбор илон) ва зарарли ҳашаротлар (чигирт-ка, фаланга, чаён) кўп. Дарё қирғоқларида қўтон, қизилғоз, сақоқуш уч-райди.

Аҳолиси, асосан, араблар (75%) ва курдлар (20%); шунингдек, туркманлар, осурий (айсор)лар, эронийлар, арманлар ва б. ҳам яшайди. Расмий тили — араб ва курд тиллари. Асосий дини — ислом. Аҳолисининг 96% мусулмонлар (62% шиалар ва 34% суннийлар). Христианлар ҳам бор. Аҳолининг 70,4% шақарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Бағдод, Басра, Мосул, Каркук, Нажаф.

Тарихи. Ироқ худуди (Месопотамия) — дунёдаги энг кад. маданий марказлардан бири. Мил. ав. 7минг йилликда илк суғорма деққончилик, чорвачилик ривожланган. Мил. ав. 3минг йилликда шаҳарлар пайдо бўлган, бир неча майда кулдорлик давлатлари вужудга келган. Мил. ав. 2минг йилликда улар Бо-бил подшохлигига бирлашган. Мил. ав. 6-а. да Ироқ худуди Ахоманийлар, кейинчалик Салавкийлар (мил. ав. 4—2-а. лар) ва Парфия (мил. ав. 2-а. —мил. 3-а.) давлатларининг хўжалик, савдо маркази бўлган. Сосонийлар хукмронлиги даврида бу ерда христианлик, яхудийлик ва б. динлар билан бирга зардуштийлик ҳам тарқалган.

7-а. 30-й. ларида Месопотамияни араблар эгаллаган. 661 й. у Умавийлар халифалигига кўшиб олинди. Аҳоли ўртасида ислом дини ва араб тили кенг таркала бошлади. 750—1055 й. лари бу ерда аббосийлар хукмронлик қилди. Кейинчалик салжуқийлар, 13-а. 2-ярмида мўғуллар бостириб кирди. 14-а. охири — 15-а. бошида Ироқ Амир Темур салтанати таркибига кирган. 16-а. 30-й. ларида Ироқни турклар, 17-а. бошида сафавийлар эгаллади. 17-а. 2-чорагидан 1-жаҳон уруши охиригача Усмонли турк империяси таркибида бўлди. 1-жаҳон урушидан кейин Ироқни инглизлар босиб олди ва талонторож қилди. 1920 й. И. устидан Буюк Британия мандати ўрнатилди. Шу пайтдан эътиборан мустамлакачиликка карши бутун мамлакат бўйлаб миллий озодлик қўзғолони бошланиб кетди. Бу қўзғолон шафқатсизлик билан бостирилган бўлса ҳам, инглизлар миллий ҳукумат тузишга розилик берди. Ироқ амир Файсал бошчилигидаги подшоҳлик деб эълон қилинди, аммо у инглизлар назоратида эди. Англия И. подшоҳлигини оғир шартномалар тузишга мажбур қилди (1922, 1923). Ироқ нефти Англия бошлиқ монополиялар, асосан «Ирак петролеум компани» (1929 й. гача «Теркиш петролеум») ихтиёрида қолди. 1932 й. Буюк Британия И. қа расмий жиҳатдан мустақиллик берди, аммо ҳарбий-сиёсий на-зорат қилиб туриш ҳуқуқини олди. Ироқ ҳукуматининг Буюк Британия билан ҳамкорликни кучайтириш, қишлоқларда заминдорлар қукмронлигини мустаҳкамлашни кўзда тутган сиёсати халқни очликка олиб келди ва си-ёсий ҳуқуқлардан маҳрум этди. Бу си-ёсатга қарши деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлиб ўтди (1930—36). Ишчилар ўз ҳуқуқлари учун кураш бошлади. Бир неча касаба уюшмалари тузилди. Ироқ ҳукуматининг сиёсатидан майда миллий зиёли ва зобитларнинг бир қисми ҳам норози бўлди. Ҳукумат раҳбарлари бир неча марта ўзгартирилди. 1941 й. окт. да Нури Сайд раҳбарлигида янги ҳукумат тузилди. 2-жаҳон уруши даврида меҳнаткашлар аҳволи оғирлашиб, халқ ҳаракатлари кучайди. Натижада сиёсий маҳбуслар озод қилинди.

Урушдан кейин миллий озодлик ҳаракати кучайди. Араб-Исроил уруши даври (1948—49) да ҳукумат мамлакатда қатағон ва таъқиб қилиш сиёсатини олиб борди, парламент тарқатилди, сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари фаолияти тақикланди. АҚШ билан Ироқ ўртасида «техника ёрдами» (1953), «ҳарбий ёрдам» (1954) тўғрисида шартно-малар тузилди. 1955 й. И. туркия ҳарбий шартномаси имзоланди. Бу эса Бағдод пактининг тузилишига асос бўлди. Мамлакатдаги ватанпарвар кучлар озодлик ва демократия учун курашни тўхтатмадилар. 1956 й. да Ироқ армиясида «Озод зобитлар» номли яширин инқилобий ташкилот тузилди. 1957 й. И. Компартияси, Миллий демократик партия, Мустақиллик партияси («Ис-тиқлол») ва Араб социалистах уйғо-ниш партияси (Баас) нинг бирлашувидан Миллий бирлик Фронти (МБФ) ташкил топди.

1958 й. 14 июлда МБФ, «Озод зобитлар» ташкилоти ҳамда меҳнаткашларнинг биргаликдаги ҳаракати натижасида подшохлик ағдарилди ва Ироқ республика деб эълон қилинди. Аб-дулкарим Қосим бошчилигида ҳукумат тузилди. Республика ҳукумати Ироқнинг Бағдод пактидан чиққанлигини эълон қилди. Ироқ даги инглиз ҳарбий базалари тугатилди (1959 й. нинг 30 майида).

1958 й. 26 июлда қабул қилинган Конституцияда барча фуқаролар қонун олдида тенг ҳуқуқлар ва демократик эркинликлар билан таъминланажаги қайд этилди. Шундан сўнг касаба уюшма ташкилотлари ва сиёсий партиялар очиқ ишлай бошлади. Ҳукумат сиёсий маҳбусларга афв умумий эълон қилди. Аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлди. Чет эл фирмаларининг Ироқ ерларига эгалиги чекланди.

Ҳукуматнинг халқпарварлик сиёсати ички ҳурофий кучларнинг қаршилигига учради. А. Қосим ватанпарвар ташкилотлар фаолиятини чеклашга мажбур бўлди. 1961 й. сент. да курд хал-қига қарши уруш бошлади. 1963 й. фев. да давлат тўнтариши бўлиб, ҳокимият Бааснинг экстремист раҳбарлари кулига ўтди. Улар демократларни жисмонан йўққилишга киришди. Минглаб ватанпарварлар ўлдирилди ва қамоққа олинди. Бундай зулмкор сиёсатга нисбатан халқ ғазаби кучайиши натижасида Баас раҳбарлари икки қарамақарши гуруҳга бўлинди. 1963 й. нояб. да ҳокимиятни А. С Ориф бошлиқ ҳарбийлар қўлга олди. 1963—68 й. лар турли сиёсий гу-рухларнинг ҳокимият учун кураши билан ўтди. Ҳукуматга қарши намойишлар бўлди. 1968 й. июлдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимият генерал Аҳмад Ҳасан ал-Бакр бошчилигидаги Баас раҳбарлари қўлига ўтди. Ҳукумат сиёсий маҳбусларни озод қилиб, олдинги вазифаларига қайта тайинлади. Кам ҳақ оладиган меҳнаткашлар «мудофаа солиғи» дан озод бўлли. Меҳнат, нафақа, ишчиларнинг ижтимоий таъминоти, ер ислоҳоти ҳақида янги қонун қабул қилинди (1970). Инқ-илобий қўмондонлик кенгаши Ироқ давлати доирасида курдларнинг миллий мухториятини тан олди. И. Курдистонидаги харбий ҳаракатлар тўхтатилди. Курд тараққийпарвар ташкилотларига эркинлик берилди. Курд тили иккинчи расмий тил деб эълон қилинди. Ҳукуматга 5 курд киритилди. Курдистонни ривожлантириш дастури амалга оширила бошлади. 1974 й. 11 мартда И. Курдистони мухторияти эълон қилинди.

1979 й. С Ҳусайн мамлакат президенти бўлгач, 1980 й. сент. да Ироқ билан Эрон ўртасида Шатт-ул Араб дарёси бўйлаб ўтган чегара хусусидаги жанжал қуролли тўқнашувга айланиб кетди. 8 й. давом этган бу можаро Яқин Шарқ ва Форс кўрфази атрофидаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ниҳоят, 1990 й. 15 авг. да Ироқ президента Саддам Ҳусайн Эрон президента А. А. ҲошимийРафсанжонийга мактуб йўллаб дарҳол сулҳ тузишни таклиф этди. Эрон бу таклифни қабул қилди. Аммо бу уруш мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказди.

1990 й. 1 авг. дан 2 авг. га ўтар кечаси Ироқ қўшинлари Кувайт ҳудудига бостириб кирди ва бир неча кун давомида уни қамал қилиб турди. Бағдод Кувайтнинг Ироқ билан «тўла-тўкис ва абадий бирлашганини» эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши Кувайтнинг Ироқ томонидан босиб олинишини қоралади ва Ироқ қўшинлари Кувайтдан дарҳол олиб чиқиб кетилишини талаб қилди, Ироққа қарши қаттиқ иқтисодий жазо чоралари жорий этди. Аммо Ироқ раҳбарияти бу талабни бажармади. Натижада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «мазкур регионда тин-члик ва хавфсизликни тиклаш учун барча зарур воситалардан фойдаланиш» тўғрисидаги қарорига биноан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, бир қатор араб давлатлари ҳарбий қисмларидан иборат кўп миллатли кучларнинг қўшинлари 1991 й. 16 янв. дан 17 янв. га ўтар кечаси Ироққа қарши уруш ҳаракатлари бошлади. «Чўлдаги бўрон» деб аталган бу жангда Ироқ қўшинлари мағлубиятга учради. 1994 й. Юнояб. да И. Кувайтнинг суверенитета, ҳудудий бутунлиги ва халқаро чегараларини тўла-тўкис ва узил-кесил тан олишини билдирди. БМТ Хавфсизлик Кен-гаши қарорларига мувофиқ, Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари захиралари, уларни элтувчи воситалар ва и. ч. қувватларини аниқлаб, йўқ қилиб ташлаш учун махсус комиссия тузилди. Ироқдан барча турдаги хом ашё, шу жумладан, нефть, тайёр маҳсулотлар сотиб олиш ҳамда унга барча турдаги хом ашё ва тайёр маҳсулотлар, қурол-яроғ, ҳарбий техника сотиш, бошқа тарзда ҳарбий ёрдам кўрсатиш тақиқланди. Озиқ-овқат ва дори-дармон бундан мустасно. Ҳарбий можаролар ва иқтисодий қамал натижасида Ироқ ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳаддан ташқари оғир аҳволга тушиб қолди.

И. – 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан дипломатия муносабатларини 1993 й. 19 июнда ўрнатди. Миллий бай-рами — 17 июльИнқилоб куни (1968).

Асосий сиёсий партиялари, ташкилотлари ва касаба уюшмалари. Араб соци-алистик уйғониш партияси — Баас, 1947 й. да тузилган Умумараб Басе партияси таркибига киради, Ироқда 1954 й. шаклланган; Курдистон демократик партияси, 1946 й. да тузилган; Курдистон инқилобий партияси, 1974 й. ташкил топган; И. коммунистах партияси, 1934 й. да асос солинган; Демократик миллий ватанпарвар фронти, 1980 й. тузилган; Илғор миллий ватанпарвар фронти, 1973 й. ташкил этилган. Ироқ ишчи касаба уюшмалари умумий федерацияси 1959 й. да ташкил этилган бўлиб, Жаҳон касаба уюшмалари фе-дерацияси аъзоси.

Хўжалиги. Ироқ — аграр-индустриал мамлакат. Ироқ бақувват иқтисодий салоҳиятга эга. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 22%, қ. х. нинг улуши 20,3% ни ташкил этади.

Саноати. Нефть (захираси 65 млрд. тоннадан зиёд), газ, олтингугурт, мармар ва фосфатларнинг катта захиралари бор. И.-Эрон уруши бошланишидан аввал нефть экспорт қилишдан ҳар йили 21—26 млрд. доллар даромад олинар эди. Саноатнинг нефть, газ қазиб чиқариш, нефтни қайта ишлаш, цемент, электр энергетика, машинасозлик ва б. тармоқлари ривожланган. Майда ҳунармандчилик корхонаси ва устахоналари кўп. Тўқимачилик, поайбзал, озиқ-овқат саноати ҳам бирмунча ривожланган. Ал-Искандарияда машинасозлик з-ди, Самаррада антибиотик ва б. дори-дармонлар з-ди, Қут ал-Амарада ип газлама к-ти, Бағдодда электроника асбоб-ускуналари з-ди ва тикувчилик ф-каси, Рамодида ойна з-ди ва б. корхоналар мавжуд. Бироқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг иқтисодий жазо чоралари натижасида молиявий ресур-слар, хом ашё, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар етишмаслиги ҳар соҳада сезилиб туради.

Қишлоқ хўжалиги. Қ. х. га яроқли ерлар 12 млн. га, шундан 8 млн. га ер ишланади. Экин майдонининг ак-сар қисмига буғдой, қолган қисмига пахта, тамаки, сабзавот экилади; боғдорчиликҳам ривожланган. 1990-й. ларгача Ироқ ҳурмо дарахтининг сони жиҳатидан дунёда 1-ўринда турар, дунё бо-зорига чиқариб сотиладиган ҳурмо ме-васининг 4/5 қисми унинг ҳиссасига тўғри келар эди. Бироқ Ироққа қарши жазо чоралари қ. х. га ҳам асоратли таъсир қилди. Жумладан, 1990 й. га нисбатан 2000 й. да экин майдонлари қисқариб, ялпи ҳосил камайди. Чунончи буғдой ҳосили 1055 минг т дан 800 минг т га, арпа 1095 минг т дан 500 минг т га, маккажўхори 171 минг т дан 100 минг т га, узум 428 минг т дан 290 минг т га тушиб қолди. Чорвачиликдаги қўй, эчки, қорамол, туя, от сони ҳам камайди.

Транспорти. Т. й. уз. 3 минг км, автомобиль йўллари уз. 30 минг км, нефть қувурлари уз. 4,2 минг км, газ қувурлари уз. 2,6 минг км. Асосий денгиз портлари — Басра, Фао, Умм-Каср, дарё порти — Бағдод. Бағдодда замонавий халқаро аэропорт бор. Ироқ четга ҳурмо, тери, жун, цемент, нефть,нефть маҳсулотлари, олтингугурт чикаради. Четдан машина ва ускуналар, озиқ-овқат, қора металл, кимёвий ашёлар келтиради. Савдо-сотикдаги асосий мижозлари: Иордания, Италия, Германия ва б. Пул бирлиги — И. ди-нори.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. 1970 й. да 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларнинг мажбурий бошланғич таълими тўғрисида қонун қабул қилинган. Бошланғич мак-табда ҳам, ўрта мактабда ҳам ўқиш муддати 6 й. Ун-тлар, ин-тлар, коллеж лар, жумладан, Бағдод ун-ти, Бағдодда ал-Мустансурия ун-ти, Басра, Мо-сул ва Сулаймонияда ун-тлар, Бағдодда технология ин-ти бор. 1947 й. да Ироқ ФА га асос солинган. Бағдодда Курд ФА, Илмий тадқиқотлар ташкилоти мавжуд. Йирик кутубхоналари: Бағдод ун-тининг марказий кутубхонаси, Миллий кутубхона, Ироқ музейи кутубхонаси, Мосулдаги Оммавий кутубхона ва б. Музейлари: Бағдоддаги Ироқ музейи, Араб осори атиқалари музейи, Мосул музейи, Басрадаги ун-т музейи, кўқна Бобил харобаларидаги Бобил музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатУви – Энг муҳим газ. ва жур. лари: «Ас-Савра» («Инқилоб», араб тилидаги кундалик газ., 1968 й. дан), «Ал-Ироқ» («Ироқ», араб ва курд тилларидаги кундалик газ., 1976 й. дан), «АлЖумҳурия», («Республика», араб тилидаги кундалик ҳукумат газ., 1963 й. дан), «Багдад обсервер» («Бағдод кузатувчиси», инглиз тилидаги кундалик газ., 1967 й. дан), «Бағдод» (француз тилида 2 ойда 1 марта чикадиган сиёсий ва маданий жур.), «Ал-Афак ал-Арабийя» («Арабистон уфқлари», араб тилидаги ойлик сиёсий-адабий жур., 1975 й. дан). Ироқ ахборот агентлиги 1959 й. да ташкил этилган. Давлат радиоэшиттириш ва телевидение ташкилоти ҳукумат ташкилотидир. 1936 й. дан радиоэшиттириш, 1956 й. дан телекўрсатув олиб борилади.

Адабиёти. Ўрта асрларда Ироқ пойтахти — Бағдод умумий араб маданияти, фани ва адабиётининг марказларидан бири бўлганлиги боис Ироқ ёзма адабиёти ҳам умумараб ўзанида равнақ топди. Умуман араб бадиий адабиёти 5—7-а. ларда оғзаки халқ ижодиёти бой манбалари асосида вужудга келди. Аввалига проза (афсоналар, эртаклар), сўнг поэзия (ғазал, қасида ва ҳ. к.) пайдо бўлиб, ривожлана бошлади. 16-а. дан адабиёт тушкунликка тушди. 19-а. да Абд алМуҳсин алкозимий, Жамол Сид-қий аз-Захавий ва Маъруф Русафий каби машҳур шоирлар ўз асарларида маърифатчилик ва миллий озодлик кураши ғояларини акс эттирдилар. 19-а. ва 20-а. бошларида Ироқ адабиётида шеърият етакчи жанр бўлган. Маҳмуд Аҳмад ассайид Ироқ адабиётида биринчи бўлиб ҳикоя ва қиссалар ёзди. Уларда инсонпарварлик ғояларини илгари сурди. Зуннун Айюб ва б. ҳажвчиларнинг ижоди ЗО-й. лар мамлакат ижтимоий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Шу дав-рда илғор шоирлардан Муҳаммад Маҳ-муд ал-Жавоҳирий ва Муҳаммад Солиҳ Баҳр ул-Улум баракали ижод қилдилар.

50-й, ларда Ироқ адабиётида романчилик ва драматургия шаклланди. Бу даврдаги Ироқ шеърияти воқеликни тўғри акс эттира бошлади. Инқилоб (1968 й.) дан кейин Ироқ адабиёти гуркираб ўсди. Босқинчиликка қарши кураш ва адолатли жамият қуриш мадҳини куйлаш асосий мавзу бўлиб қолди. Абу ал-Ваҳҳоб алБаётий, Ҳасан ал-Баётий ва б. ижо-дида сиёсий ва ижтимоий оҳанглар ян-гради. Ироқ шеъриятини ислоҳ қилган Но-зик алМалоика ва б. шоиралар ҳамда шоирлар лирик шеърлар яратдилар. Курд тилидаги адабиёт ҳам ривожланган.

Меъморлиги жуда қад. анъаналарга эга бўлиб, бу ерда Бобил-Оссурия маданияти ва Парфия ёдгорликлари сакланиб қолган. 7-а. дан бошлаб араб мада-нияти таъсири кучайган. 7-а. 30-й. ларида Куфа, Басра, 8-а. бошларида Ва-сит ш. ларига асос солинди. 762 й. дан доирасимон режа асосида Мадинат ас-Салом (Тинчлик шақри, ҳоз. Бағдод) курила бошлади. 9-а. да ўрта асрлар меъморлиги равнақ топди (салобатли сарой иншоотлари, баланд минорали масжидлар, жумладан, Самаррадаги 450 устунли Мутаваккил масжиди). 12-а. ва 13-а. 1-ярмидан Бағдоддаги (Му-стансурия Мадраса мажмуаси, Бобал-Вастани шаҳар дарвозаси) ва Мосулдаги (Нуриддин жоме масжиди) ёдгорликлар сакланган. 16—17-а. ларда сиркорлик, наққошлик ва ўймакорлик санъати намуналари бўлмиш Бағдоддаги Мусо ал-Қадим (олтин масжид) мақбарамасжиди, Карболадаги Имом Ҳусайн мақбара-масжиди ва б. барпо этилди. Турар жойлар ички ҳовлили, пешайвонли, деразалари жимжимадор ёғоч панжарали қилиб қурилди.

Замонавий меъморликда турли европача услублар таъсири сезилади. Басра, Мосул, Карбало, Самарра ш. лари лойиҳаси ишлаб чиқилди (1959—60). Бағдод, Мосул, Басра ва б. шаҳарлардаги замонавий жамоат ва уй-жой би-нолари тарҳи ва қурилишида маҳаллий иқлим ва турмуш шароитлари эъти-борга олинди, халқ анъаналарига риоя этилди. Ироқ меъморлари орасида Н. Жавдод, Р. алЧодирчи, X. Муниф ва б. машҳур.

Тасвирий санъати. Ироқ ҳудудида мил. ав. 8—7минг йилликка оид қўҳна маданият манзилгоҳларида қад. санъат асарлари (алебастр ва лойдан ясалган ҳайкалчалар, тамға-туморлар, сопол идишлар) топилган. Мил. ав. 4—1минг йилликда Шумер, Аккад, Бобил, Оссурия бадиий маданияти изчил ривожланди. Юнон, Парфия, Сосонийлар санъати ёдгорликлари учрайди. Ўрта асрларда Ироқ санъати умумараб маданияти таркибида равнақтопди. 8—13-а. лардаги ганч ва ёғоч ўймакорлиги, девор мусаввирлиги, миниатюра, кулоллик, кандакорлик санъати гуллаб-яшнади. Наққошлик ва хаттотлик ривож топиб, ҳоз. безак санъатида ҳам давом этмоқда.

20-а. бошларида рангтасвир санъати юзага келди (Абдулқодир Рассом, Муҳаммад Солиҳ Сакий ва б.). Рас-сом ва ҳайкалтарош Жавод Салим, мусаввирлардан Ата Сабрий, Холид ал-Жадр, ҳайкалтарошлардан Холид ар-Раххал, Муҳаммад Ғани ном чиқарган. Улар қад. Ироқ санъати анъаналарини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар. Кейинги йилларда Исмоил аш-Шайхли, Нури ар-Рави, Дия ал-Азави ва б. уларнинг ишларини давом эттирдилар. Сўнгги авлодга мансуб мусаввирлардан Ҳафиз ад-Дурубий ва Маҳмуд Аҳмад Ироқ тасвирий санъа-тини юқори даражага кўтарди. Ироқ ҳу-дудида бир неча асрлар давомида курдлар санъати ривожланиб келаётир.

Мусиқаси араб мусиқа санъатининг бир шохобчасини ташкил қилади. Ироқда уд, рубоб, қонун, най, дафф ва б. чолғу асбоблари қадимдан маълум. Аббосийлар халифалиги даври (750 — 1258) да Бағдод Ўрта ва Яқин Шарқ халқ/1ари мусиқа марказларидан бири ҳисобланиб, бу ерда машҳур бастакорлар — Исҳоқ алМавсилий, Сафиуд-дин ал-Урмавийлар ижод қилишган. Усмонли турк империяси таркибида бўлган даври (16-а. нинг 30-й, лари — 1918) да турк мусиқасининг таъсири кучли бўлган. Ироқ халқ ва профессионал мусиқаси кенг ривожланган маком тизимига асосланади. Мақомлар йирик шаклдаги вокал-чолғу туркумларнинг лад асосини ҳамда куй-оҳанг мазмунини белгилайди. Ҳар бир асар муайян мақом номи билан аталади. Ироқ халқ қўшиқлари ичида атаба, худа, муашшах каби айтим жанрлари кенг тарқалган. Замонавий Ироқ мусиқаси*да Европа мусиқа анъаналарининг таъсири мавжуд. Бағдод радиосида Шарқ мусиқаси оркестри (раҳбари композитор Салим ал-Шалабий), хор, яккахон хонандалари бор. 1929 й. Бағдод ўрта мактаб ўқувчилари томонидан «Ироқмиллий театри», 1931 й. биринчи проффесионал ансамбль, 1971 й. симфоник оркестр ташкил қилинган.

Ироқ мусиқа кадрлари, асосан, Нафис санъат академияси (1940, мусиқа, тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик, театр санъати бўлимлари бор) да тай-ёрланади. 1968 й. болалар мусиқа мак-таби очилган. Давлат ўқув юртларидан ташқари хусусий мусиқа мактаблари мавжуд. Ироқда композитор Аҳмад ал-Халил (қўшиқ, чолғу асарлар муаллифи), халқ ва замонавий кўшиқ ижрочилари Ломиа Тавфиқ, Ваҳида Ҳалим, Даҳлил Ҳасан, Зуҳур Х,усайн, Форуҳ Ҳилол, Ризо Али, созандалар Ҳасан Ражаб, Шуайб Иброҳим, Худайр Шибли, Жалил Башир, Мунир Башир ва б. танилган. Ироқ давлат фольклор ансамбли 1985 й. Тошкентда гас-тролда бўлган. Композитор ва созанда (уд) Салмон Шукур 1987 й. Самарқандца бўлиб ўтган З-Халқаро мусиқашунослик симпозиумида қатнашган.

Театри. Ироқ профессионал театри ўз фаолиятини 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаган. 1929 й. ўрта мактаб ўқувчилари Бағдодда миллим театр гуруҳини тузиб, мактаб ва кўчаларда қўшиқлар, рақслар ижро этганлар, кичик ҳажвий пьесалар намойиш қилишган. 1931 й. ҳаваскорреж. Ҳаққи аш-Шиблий 50 га яқин ирокдик, мисрлик, суриялик ва ливанлик хонандалар ва халқ чолғу ор-кестридан иборат биринчи профессионал ансамбль тузган.

Ансамбль томонидан Мусо Шоҳбандернинг «Вахда» спектакли, араб адабиёти ва фольклори асосида яратилган спектакллар саҳналаштирилди. Шундай ансамбллар Бағдод, Басра, Мосудда ҳам ташкил қилинди Ироқда халқ-чолғу асбоблари жўрлигида достон ёки шеър айтувчи мақомчилар (бадиий ўқиш усталари) дан Муҳаммад Куббанчи, Салима Мурод, Са-биҳа Иброҳим ва б. машҳур. Актёрлар нафис санъат академияси уюштирадиган концертларда, радио ва теле-кўрсатув орқали ўз санъатларини намойиш этадилар.

Киноси 1940-й. лар ўрталаридан ривожлана бошлади. 1945—46 й. ларда мисрлик реж. лар ироқлик актёрлар иштирокида «Қоҳира-Бағдод», «Шарқ ўғлони» фильмларини суратга олди. 1948 й. Бағдодда киностудия очилгач, «Алия ва Иссам», «Шарқ болалари», «Лайло Ироқда» ва б. фильмлар яратилди. 1958 й. да Ироқ киносида янги ривожланиш даври бошланди ва «Сайд Афан-ди» (реж. К. Ҳусни) фильминингсуратга олиниши билан Ироқ кинематографиясида янги реалистик йўналишга асос солинди. 1960 й. И. да тузилган Театр ва кино ишлари бош бошқармаси қужжатли хроника фильмларини мунтазам и. ч. ни йўлга қўйди. 60-й, ларда «ким айбдор» (реж. А. Вали), «Кузги ярпоқлар» (реж. X. Лабиб), «Тунги соқчи» (реж. X. Шав-қий) фильмлари шуҳрат қозонди. 70-й. ларда Ироқ кинематографиячилари ижти-моийсиёсий мавзуга мурожаат этдилар, шу даврда қурғоқчилик муаммолари ҳақида «Чанқаганлар» (реж. Шукри Жамил), қишлоқдаги ўзгаришлар ҳақида «Тажриба» (реж. Ф. ат-Тухами), халқ онгининг ўсиши ҳақида «Бурилиш» (реж. Д. Али) фильмлари юзага келди. Шундан кейинги «Дарё» (реж. Ф. ал-Ясирий), «Деворлар» (реж. Шукри Жамил) фильмларида илғор реалистик анъаналар ифодаланди. Айни вақтда мамлакатнинг долзарб муаммоларини кўтариб чиқувчи ҳужжатли кино ривожланиб, «Ерга қайтиш», «Авлодлар меҳнати», «Йўқолсин сукунат», «Сўнмас нур» ленталари юзага келди. Ироқда йилига 3—4 та бадиий, салкам 30 та ҳужжатли фильм ишлаб чиқарилади.

Loading...