ИРОҚИ

ИРОҚИ — 1) каштадўзликда чок тури; сидирға қоплаб (бутун ва ярим «X» шаклида) тўрга ёки арқоқ ва танда ипларидан суғуриб, тўр шаклига келтирилган матогатикилади. Ироқининг кесма чизиқдар санаб тикиладиган санама Ироқи ва матога чизилган нақш-гул устидан тикиладиган чизма И. турларига бўлинадиган терма (дўппи, жияк ва майда буюмлар тикилади) ҳамда матога ип тўшалиб, сўнг майда чоклар билан кесиб (йирик кашталар — палак, сўзана ва б.) тикиладиган хиллари бор. Шаҳрисабз каштадўзлигида Ироқи чоки қадимдан маълум бўлган, кейинчалик Тошкент, Самарканд, Фарғона, Сурхондарё ва б. жойларда кенг тарқалган. Тошкент ва Шаҳрисабз дўппилари чок техникаси жиҳатидан фарқ қилади. Ироқи мужассамоти, бадиий услуби, тайёрланиши жиҳатидан фарқ қилади. Ироқи чоки бошқа халқлар (рус, украин, ла-тиш, татар, бошқирд, қирғиз, қозоқ, тожик ва б.) каштадўзлигида ҳам кенг тарқалган;

2) муқарнас тури; шаклдор равоқ чизиқлари ўзаро кесишиши на-тижасида ясалган поғонали суйри бе-зак.

Loading...