ИРРАЦИОНАЛИЗМ

ИРРАЦИОНАЛИЗМ (лот. irrationalis – ақлга зид, ғайришуурий) — билиш жараёнида аклнинг имкониятларини чеклайдиган ёки инкор этадиган фал-сафий оқим; фалсафада рационализмга зид бўлган оқимлар номи. Дунёни билишда инсон маънавий ҳаётининг тафаккурдан ташқари томонлари: ирода, бевосита мушоҳада, ҳиссиёт, интуиция, хаёл (фантазия), инстинкт ва ш. к. ни биринчи ўринга қўяди. Иррационалистлар фикрича, инсон объектив воқеликнинг барча сиру асрорларини ақл ёрдамида билишга қодир эмас, во-қелик эса қонуниятлардан холи, тасо-дифларга, кўр-кўрона иродага бўйсунади. Иррационализм волюнтаризм, ҳаёт фалсафа-си, интуитивизм, прагматизм ва экзистенциализм каби фалсафий оқимларга хос.