ИРТИШ

ИРТИШҚозоғистон ва РФ даги даре, Обь дарёсининг чап ирмоғи. Уз. 4248 км, ҳавзасининг майд. 1643 минг км2. Монголия Олтойи тоғларидан (Хитойда) бошланиб, Зайсан кўлига куйилгунча Кора И. деб аталади. Иртиш юқори оқимида ҳам текисликдан, ҳам тоғлар орасидан оқади. Усть-Каменогорск ГЭС ва Бухтарма ГЭС курилиши муносабати б-н дарё Усть-Каменогорск ш. гача йирик сув омборига айланиб қолган; Бухтарма сув омбори таркибига Зайсан кўли ҳам киради. Усть-Каменогорсқдан қуйида Иртиш водийси кенгаяди. Шу қисмида Иртишга ва унинг сув омборларига ўнгдан Калжир, Курчум, Нарим, Бухтарма, Уль-ба, Уба дарёлари, чапдан Қизилсув, Чардарёлари қуйилади. Семипалатин-скдан қуйида Иртиш даштдан оқади. Бу ерда ўнгда Омь, чапда Ишим, Тобол каби ирмоклари бор. И. қор, муз ва ёмғир сувлардан тўйинади. Ўртача сув сар-фи Тобольскда 2150м3/сек. Юқори оқимида ноябрь охирида, қуйилиш ерида ноябрь бошида муз. билан қопланиб, апр. да муздан бўшайди. Иртишдан Қарағанда ш. гача уз. 451 км канал қурилган. Иртишда балиқтури кўп. Қуйилиш жойидан 3784 км масофада кема қатнайди. Иртиш бўйида УстьКаменогорск, Семипалатинск, Павлодар, Омск, Тобольск, Хантимансийск ш. лари жойлашган. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарида Иртиш номи (водий номи сифатида) «Эр-тиш» шаклида берилган.

Loading...