ИСААКИЙ СОБОРИ

ИСААКИЙ СОБОРИ — СанктПетербургдаги меъморий ёдгорлик. Шаҳарнинг бош ибодатхонаси. Сўнгги рус классицизмининг йирик намунаси. Рус меъмори (асли француз) А. А. Монферран лойиҳаси асосида қурилган (1818 — 58). Кейинчалик махсус меъморлар (В. П. Стасов, А. А. Михайлов) иштирокидатакомилига етказилган. Умумий тарҳи — 111,5×67,6 м, гумбаз диаметри 21,83 м. 4 томонидан ҳашаматли 8 қўнғироқҳ<1п,| о и уралган. Пештоқбурчакларига ҳайкаллар, токчаларига бўртма нақшлар ишланган (ҳайкалтарошлар И. П. Витали, А. В. Логановский, П. К. Клодт ва б.). Ички хоналар кошин, рассомлик санъати асарлари б-н безатилган (рассомлар К. П. Брюллов, Ф. А. Бруни, П. В. Басин ва б.). Ёдгорлик шахар ансамблининг муҳим таркибий қисми. Авлиё Исаакий Далматский номи б-н аталган. 1931 й. дан музей.

Loading...