Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ИСААКЯН Аветик Саакович

ИСААКЯН Аветик Саакович [1875.19 (31). 10, Казарапат – 1957.17.10, Ереван] — арман шоири. Арманистон ФА акад. (1943). Семинарияда ўқиган (1889—92). 1911—36 й. да чет элда яшаган. Арманистон Ёзувчилар уюшмаси бошкаруви раиси (1946—57). Дастлаб-ки шеър ва достонларида ижтимоий зулмга қарши курашган халқ қаҳрамонлари мадҳ этилган, инсон тақдири, келажаги ҳақидаги фикрлар баён этилган («Қўшиқлар ва жароҳатлар», 1897; «Абул Аъло ал-Маъаррий», 1909—11 ва б.). «Сасма Мгер» достони (1919, 1937 й. да қайта ишланган) арман халқ эпоси «Сосунли Довуд» мавзуси асосида яра-тилган. «Бизнинг тарихчиларимиз ва бизнинг гусанлар» (1939), «Ватаним-га» (1940), «Арман меъморчилиги» (1942) ва б. туркум шеърлари машҳур. 2-жаҳон уруши йилларида ёзган жанговар рухдаги шеърлари («Қалбим менинг тоғлар чўққисида», 1941; «Улуғ ғалаба куни» 1945 ва б.) халқ қўшикларига айланган. Айрим асарлари («Поэма ва шеърлар», 1961; «Абул Аъло ал-Маъаррий», 1976) ўзбек тилига таржима қилинган.