ИСАЕВ Леонид Михайлович

ИСАЕВ Леонид Михайлович (1868.16.8, Петербург губерняси — 1964.23.1, Самарқанд) — паразитолог-эпидемиолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944). Петербург Ҳарбий тиббиёт академиясини тугатган (1912). Бухоро Халқ Республикасида паразитар касалликларга қарши ку-рашиш мақсадида ташкил этилган экспедиция раҳбари (1922—23), 1923 й. дан умрининг охиригача Тропик касалликлар илмий тадқиқот ин-ти директори (ин-т 1931 й. да Бухородан Самаркандга кўчирилган, ҳоз. Ўзбекистон Тиббиёт паразитологияси илмий тадқиқот института деб аталади. Шу ин-тга ва у жойлашган кўчага Л. М. Исаев номи берилган), СамТИ тропик касалликлар ка-федраси мудири (1936— 49). Ўзбекистонда безгак, лейшманиоз, ришта ва б. паразитар касалликларга қарши кураш ва уларни йўқотиш ишида бевосита қатнашган.