ИСБОТ — мулоҳаза, ҳукм, назариянинг чинлигини аниқлаш (асослаш). Исботнинг объектив метод орқали манти-қий ишончга олиб борадиган тури ва инсон ҳис-туйғулари, майлларига асосланиб руҳий ишончга олиб келадиган тури мавжуд. Биринчи тури 2 хил усул: а) бевосита ҳаётдан олинган фактлар орқали; б) тўғрилиги аниқланган фик-рлар орқали амалга ошади. Бирор фикрнинг чинлиги (ҳақиқатлиги)ни тўғрилиги аниқланган бошқа фикрлар орқали асослаб бериш мантиқий Исбот, фак-тларга асосланган Исбот эса реал Исбот деб юритилади. Мантиқий Исбот тузилиш жиҳатдан тезис (исботланиши керак бўлган фикр), асос (тезисни исботи учун келтирилган далиллар), И. дан иборат. Исбот ва унинг қоидаларини биринчи бўлиб Аристотель ишлаб чиққан. Форобий И. нинг айрим усулларини кўрсатиб берган ва Исботни мантиқ илмининг асоси деб айтган. Исбот фан ва амалиетда доим қўлланадиган фикрлаш усулидир. Замонавий мат. ва мантиқ илмида аксиматик, чизикли, чизиқсиз, бевосита ва билвосита аналогия асосидаги Исбот, экзистенциал, мулохдза Исботи каби усул ва турлари мавжуд.