ИСБОТЛАШ

ИСБОТЛАШ (ҳуқуқда) — жиноят процессида суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор ва суднинг жиноят ишини тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган ҳолатлар ҳақидаги фактик маълумотларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича фаолияти. У жиноят судловининг бошқа субъектлари иштирокида жиноятпроцессуал қонуни асосида олиб борилади.