ИСФАҲОН

ИСФАҲОН — Эроннинг марказий қисмидаги шаҳар, Зояндеруд дарёси бўйидаги хушманзара жойда. Исфаҳон остонининг маъмурий маркази. Йилига 28 мм ёғин ёгади. Аҳолиси 1266 минг киши (1997).

Исфаҳон қадимий қўлёзмаларда (мас, Птолемей асарларида) Аспадана номи билан тилга олинган. Сосонийлар даври (3 — 7-а. лар)да Марказий Эроннинг иқтисодий ва маданий маркази бўлган. 7-а. да шаҳарни араблар эгаллаган. 8—13-а. ларда И. Яқин ва Ўрта Шарқдаги энг йирик ҳунармандчилик ва савдо марказларидан бири бўлган. 1237 й. да Исфаҳонни мўғул босқинчилари вайрон қилган, кейинроқ шаҳар қайта тикланган. 1387 й. да уни Амир Темур эгаллаган. Шаҳар 16-а. охири — 17-а. бошларида, Сафавийлар давлатининг пойими бўлган даврда айниқса равнақтопган. Исфаҳон 17-а. ўрталарида аҳолиси қарийб 600 минг кишилик катта шаҳар эди. 1722 й. да уни афғонлар босиб олиб, талон-тарож қилдилар. 18-а. охирида пойтахт И. дан Теҳронга кўчирилгач, шақар аввалги мавқеини йўқотди.

Исфаҳон — мамлакатда Теҳрондан кейин 2-ўриндаги муҳим савдо-саноат маркази. Автомобиль ва ҳаво йўллари тугуни. Тўқимачилик (ип ва жун газламалар, трикотаж саноати), ёғочсозлик, озик,овқат (ёғ, шакарқанд), цемент, пойабзал, кимё корхоналари, ойна з-ди бор. Шаҳар яқинида йирик металлургия з-ди қурилган. Исфаҳон — гилам тўқиш ва ўр-та аср миниатюрачилигининг қад. маркази.

Исфаҳонда Эрон меъморчилигининг букж ёдгорликлари сақланиб келмоқда. Жомс масжиди (9—20-а. лар), Чеҳел Дўхтарон (1107) ва Саребон миноралари (12-а. охири), Жаъфар мақбараси (14-а.), Ҳоруне Вилоя мақбараси, Шоҳ масжиди (1612— 30), Лутфулло масжиди (1603—18), Али Қопу саройи (15-а.), Чеҳел Сутун саройи (1590), Модари Шоҳ мадрасаси (1706— 14), миноралари тебранувчи Жонбе масжиди, бир неча кўприк-бинолар, ун-т бор.

Loading...