ИСФАРА

ИСФАРА (юқори оқимида Оқсув, ўрта оқимида Каравшан) — Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон республикаларидаги дарё. Туркистон тизмасининг шим. ён бағридаги Оқсув музлигидан бошланади. Кишмишсой билан қўшилгач, Исфара номини олади. Исфаранинг музликлардан бошланадиган 60 га яқин майда ирмоғи бор. Конибодом ш. дан 7—8 км жан. шарқда Фарғона водий-сининг текислик қисмига чиқади. Уз. 107 км, ҳавзасининг майд. 3240 км2, ўртача бал. 2260 м. И. хавзасида умумий майд. 169,6 км2 бўлган 210 та музлик бор, уларнинг энг катталари Оқсув (майд. 17,4 км2) ва Жилтиқ (майд. 21,4 км2) музликларидир. Исфара, асосан, музлик ва крр сувларидан тўйинади. Исфара ўртача йиллик сув сарфи Тошқўрғон яқинида 14,5 м3/сек. Энг катта сув сарфи 150 м3/сек. (1973 й. 5 авг.), энг кичик сув сарфи 0,050 м3/сек. (1975 й. 28 март). Тулинсув даври (май—сент.) да йиллик оқимининг 80—85% оқиб ўтади. Июль ойида ўртача ойлик сув сарфи 43,6 м3/сек. га етади. Март—апр. ойларида ўртача ойлик сарфи 3,5—4,0 м3/ сек. гача камаяди. И. Фарғона водийсига йилига ўртача 290 минг т лойқа келтиради. Исфара сувининг ҳаммаси суғоришга сарф бўлганлиги учун Сирдарёга етиб бормайди. Исфара бўйида Қирғизистоннинг Жилтиқ, Таминген овуллари, То-жикистоннинг Исфара ш., Тошқўрғон, Сурх, Хонобод, Нефтобод, Работ қишлоқлари жойлашган.

Loading...