ИСФИЖОБ

ИСФИЖОБ — ўрта асрдаги Исфижоб ҳокимлигининг марказий шаҳри. Арис дарёси водийси (Қозоғистон)да жойлашган. Кўпгина тадқиқотчилар уни Чимкентдан 12 км шарқда, Сайрам ст-ясининг ўрнида бўлган деб ҳисоблайдилар. Шаҳарнинг қачон вужудга келгани номаълум. Шарқ географларининг маълумотларига қараганда, майдони Бинкатцш 3 марта кичик бўлиб, Исфижобнинг арки 10-а. даёқ вайрона ҳолатда бўлган; фақат шаҳристон ва рабод сақланган. Рабод деворининг айланма уз. 1 фарсах (6—7 км)ни ташкил қилган. Шахристоннинг 4 дарвозаси: Нужкат, Фархон, Шакрон ва Бухоро бўлган. Унда, шунингдек, сарой, қамоқхона, жоме масжиди ва бозорлар жойлашган. 840 й. да Исфижоб вилояти сомонийларпян Нуҳ ибн Асад қўл остига ўтган. Вилоятни кўчманчилар ҳужумидан муҳофаза этиш мақсадида Нуҳ ибн Асад И. атро-фини девор билан ўраттирган. Исфижоб Буюк ипак йўли устида бўлиб, бу ерда бўз, қурол, металл, қул савдоси олиб борилган. 1700 га яқин мустаҳкам қўрғон (работ)и бўлган. 10-а. охирларида қорахонийларга, 13-а. бошида Муҳаммад Хоразмшоҳга, 1219 й. дан мўғулларга бўйсунган; шаҳарнинг янги номи — Сайрам дастлаб шу даврдан (1221 й.) тилга олинади.

Ад.: Бартольд В. В., Туркестан в эпоху монгольского нашествия, Соч., т. I, M., 1963; Бетгер Е. К., Извлечение из книги «Пути и страны Абул Касыма ибн Хаукаля, Труды Ср. Аз. гос. ун-ти, вып. 3, Т., 1957; Иванов П. П., Сайрам. Ист-археол. очерк, «Ал-искан-дария». Сб. в честь А. Э. Шмидта, Т., 1923.

Loading...