ИШЧИЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

ИШЧИЛАР ФАКУЛЬТЕТИ (рабфак) — Ўзбекистонда ўрта маълумоти бўлмаган ишчи ва деҳқонларни олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш мақсадида очилган умумий таълим ўқув юрти. Биринчи марта 1919 й. охирида Туркистон халқ унти қошида очилган (100 ўқувчи бўлган); бу ун-т асосида Туркистон давлат унти ташкил топгач, унинг ҳузуридаги Ишчилар факультети кенгайди. 1921 й. янв. да ундаги ўқувчилар сони 480 кишига етди, уларнинг 60% маҳаллий миллат вакили эди. 1922 й. фев. да Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида мазкур Ишчилар факультетининг бўлими ташкил қилинди (унда махсус хотинқизлар бўлими ҳам бўлган).

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кирувчилар етишмаслиги Ишчилар факультетини кенгайтиришни тақозо этди. 1927 — 28 й. лар Самарканд, Фарғона ва б. жойларда Ишчилар факультети очилди. 1929 й. Тошкент пед. ин-ти ҳузурида ташкил этилган Ишчилар факультетининг 30 гуруҳи бўлиб, қар бир гуруҳда 30 дан ортиқ бола ўқиган. 2 турли Ишчилар факультети бўлган: кечки — корхоналардаги Ишчилар факультетида и. ч. дан ажралмаган ҳолда ўқилган (таълим муддати 4 й.), кундузги — олий ўқув юртлари ҳузуридаги Ишчилар факультетида и. ч. дан ажралган ҳолда ўқилган (таълим муддати 3 й.). И. ф., асосан, пед., тиббиёт ва саноат соҳалари бўйича мута-хассислар тайёрлаган. Ўзбекистонда умумий ва ўрта махсус таълимнинг ривожланиши билан ўз аҳамиятини йўқот-ди ва 30-й. ларнинг охирида тугатилди. 1969 и. ишчи ва қишлоқ ёшларини олий мактабга кириши учун зарур шароит яратиш мақсадида олий ўқув юртларида тайёрлов бўлимларк ташкил этилди.

Prev Article

ИШТИҚ