ИШЧИЛАР — индустриал жамиятда меҳнатга лаёқатли аҳолининг ёлланиб ишловчи ва жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи тоифаси, ижтимоий гуруҳ. 19-а. ўрталарида Европада саноат ривожланиши билан деҳқонлар ва ҳунармандлар ҳисобидан саноат пролетари-ати пайдо бўлди, Ишчиларнинг касаба уюшмалари ва сиёсий партиялари шакллан-ди (қ. Марксизм, Социализм). 20-а. нинг 2-ярмидан ривожланган индустриал мамлакатларда фан-техника прогресси, хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўсиши ва б. натижасида Ишчилар сони нисбатан қисқарди (иқтисодий фаол аҳолининг 50% дан кам қисми), турмуш даражаси, маданий ривожланиши ва б. бўйича Ишчилар билан бошқа ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги қатъий чегаралар ўзгарди; турли ижтимоий-касбий қатламларни ўз ичига олган Ишчиларнинг ўз таркиби ҳам ўзгарди. Собиқ СССР ва бошқа собиқ соци-алистик мамлакатларда Ишчилар жамиятнинг раҳбар кучи — гегемони деб эълон қилинган эди, лекин тоталитар тузум даврида бу қатлам ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишнинг реал имкониятларидан маҳрум эди. 1980-й. лар охиридан бу мамлакатларда Ишчиларлар ҳаракатининг қайта тикланиши жара-ёни бошланди.
Ҳоз. даврда меҳнат ахдининг асосий қисми бўлган Ишчилар ўзига хос ижтимоийиқтисодий мақомга эга, бу уларнинг ёлланиб ишлаши; хизматчилардан фарқли ҳолда жисмвний меҳнатни талаб қилувчи ишлар билан шугулланиши ва меҳнатдан келган даромад соҳиби бўлишида кўринади. Қайси секторда банд бўлишига қараб индустриал, аграр ва хизмат курсатиш соҳаларидаги Ишчиларга, касб маҳоратига қараб малакали ва малакасиз Ишчиларга, фуқаролигига қараб миллий ва келгинди ёки мигрант Ишчиларга бўлинади.
Ўзбекистонда миллий Ишчилар 20-а. нинг бошларида хориж капиталига ва маҳаллий бойларга қарашли кичик корхоналарда ёлланиб ишлаган мардикорлар, чоракорлар, камбағал деҳқонлар ва иши юришмаган ҳунармандлар ҳисобидан шакллана бошлади. Шўролар даврида саноатнинг ривожланиши билан Ишчилар сони кўпайди, лекин бу жараён, асосан, келгинди Ишчилар ҳисобига юз берди. Миллий Ишчилар аграр соҳада банд бўлиб, асосан, давлат хўжаликлари (с-злар) да ишлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин саноатнинг ривожланиши малакали миллий ишчи кадрларга эхтиёжни кучайтирди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастуриаа касбҳунар таълим тизими орқали малакали Ишчилар тай-ёрлашга алоҳида эътибор берилган. Рес-публикада саноатнинг ривожланишига қараб Ишчиларнинг меҳнатчилар тарки-бидаги салмоғи астасекин ошиб бормоқда.