ИШДАН БЎШАТИШ

ИШДАН БЎШАТИШмеҳнат шартномасининг меҳнат қонунчилигида кўрсатилган асослар бўйича бекор бўлиши. Ишдан бўшатишнинг 3 тури мавжуд: ходимнинг ташаббусига кўра; маъмури-ят ташаббуси б-н; тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра. Ходим ўзи истаган вақтда ишдан бўшаб кетиши ҳақида иш берувчини 2 ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Ўзаро келишилса, бу муддат қисқароқ қилиб белгиланиши мумкин. Ариза ходимнинг ишни давом эттириш имкони йўқлиги (мас, ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва б. сабаблар) б-н боглик бўлса, у илтимос қилган вақтда ишдан бўшатилиши лозим (ЎзР Меҳнат кодекси, 99-модда). Меҳнат шартномаси кандай муддатга тузилганидан қатъи назар, ходим иш берувчи томонидан асосли равишда ишдан бушатилиши зарур. Меҳнат кодексида мазкур асослар (100-модда), меҳнат шартно-масини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиш (100—102-модда), меҳнат шартномасини тарафлар ихтиёрига боглик бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиш (106-модда), уни бекор қилишни расмийлаштириш (107 — 108-модда), И. б. нафақасини тўлаш (109-модда) ва иш ҳақини тўлаш муддатлари (110-мод-да)га оид қонунқоидалар белгилаб берилган.