ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, моддий ишлаб чиқариш — жамиятнинг яшаши ва тараққий этиши учун зарур бўлган моддий бойликлар (турли иқти-содий маҳсулотлар)ни яратиш жараё-ни; ишлаб чиқариш омилларини истеъ-мол ва инвестициялар учун мўлжалланган товарлар ва хизматларга айлантириш. Ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг табиий шароити ва бошқа фаолият турларининг моддий асосидан иборат. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида Ишлаб чиқариш зарур. Унинг мазму-нини меҳнат жараёни белгилайди. Ишлаб чиқариш жараёни 3 элемент — меҳнат, меҳнат ашёлари ва меҳнат воситалари бўли-шини тақозо этади. Ижтимоий Ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш воситалари И. ч. ва ис-теъмол буюмлари Ишлаб чиқаришдан ташкил то-пади. Бу бўлимларнинг ҳар бири кўплаб хўжалик тармоқларидан иборат бўлиб, уларда турли и. ч. воситалари ва истеъ-мол буюмлари яратилади. Биринчи бўлимнинг иккинчи бўлимга нисбатан устунлиги кенгайтирилган такрор Ишлаб чиқариш иқтисодий қонунининг ифодасидир. Ишлаб чиқариш фақат маҳсулот И. ч. дан иборат бўлмай, балки тақсимот, айирбошлаш ва истеъмолня ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аввало, Ишлаб чиқариш қуролларининг ўзгариши ва мукаммаллашишидан бошланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жамият ҳамма аъзоларининг фаровонлигини мунтазам ошира бориш ва ҳар томонлама ривожлантиришга имкон беради.