ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВОСИТАЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВОСИТАЛАРИ — кишиларнинг и. ч., меҳнат фаолиятида қўлланиладиган қуроллар ва воситалар. Моддий неъматлар тайёрлашда одамлар фойдаланадиган асосий воситалар (и. ч. бинолари, иншоотлар, машиналар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар) ва айланма воситалар (хом ашё, материаллар, энергия, нархи арзон инвентарь ва б.).