ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ — иқтисодий омиллар ёрдам ида корхона иқти-содий манфаатларига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш моддий и. ч. ни ривожлантиришнинг зарур ва муҳим шартидир. Давлат томонидан Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш имтиёзли кредитлар бериш, и. ч. га тўғридан-тўғри субсидиялар ажратиш, солиқ им-тиёзлари бериш, ташки фаолиятни молиявий қўллаб-қувватлаш, давлат харид нархларини кўтариш, иш ҳақидан олинадиган солиқлар ставкасини пасайтириш, экспорт-импорт товарларини бож тўловидан озод қилиш ва б. дан иборат. Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш корхона билан давлат ўртасидаги, корхоналараро ҳамда корхона билан унинг ходимлари орасидаги иқти-содий муносабатларни ифодалайди. Шунинг учун Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш айни вақтда, моддий и. ч. даги хўжалик ҳисоби муносабатларини ҳам акс эттиради. Давлат билан корхона орасидаги иқтисодий муносабатлар корхонада олинган фойдани тақсимлаш, ишлаб чиқарилган маҳсулотга нарх қўйиш, и. ч. фондлари учун тўлов меъёрларини белгилаш, корхонага зарур бўлганда кредит бериш ва б. тадбирларда намоён бўлади. Корхона билан ходимлар ўртасидаги муносабатлар эса ишчилар (мутахассис)нинг шахсий моддий манфаатини қондириш учун бўлган интилишларида ва уларнинг меҳнатига қараб ҳақ тўлашда ўз аксини топади.
Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантириш тизими ходимларининг ўз меҳнат натижаларидан бевосита моддий манфаатдорлигини таъминлаган тақдирдагина яхши самара беради. Шу туфайли Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантиришни такомиллаштириш, даставвал ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришни тақозо қилади. Ишчиларни моддий рағбарлантириш, асосан, иш ҳақи, мукофотлаш, кашфиёт, ихтиро ва ра-ционализаторлик таклифлари учун тақдирлаш орқали амалга оширилади. Корхоналарнинг фонда ва б. манбалар хисо-бига ташкил қилинадиган иқтисодий рағбатлантириш фондлари, ижтимоиймаданий тадбирлар ва и. ч. ни ривожлантириш фондлари Ишлаб чиқаришни иқтисодий рағбатлантиришда катта аҳамиятга эга.