ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КООПЕРАЦИЯЛАШ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КООПЕРАЦИЯЛАШ — и. ч. ни ташкил қилиш шакли, маълум бир маҳсулотни ҳамкорликда тайёрлаш учун корхоналар ўртасида махсус и. ч. алоқалари. Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлашган сари И. ч. к. ривожланиб боради ва у, биринчи навбатда, корхоналарнинг чекланган турдаги маҳсулот, маҳсулот қисмларини и. ч. га ихтисослашувида кўринади. Бу жараён корхоналар ўртасида рақобат курашини х. ам оширади.

Ишлаб чиқаришни кооперациялаш ихтисослаштириш шаклларидан бири бўлиб, корхона ва тармоқлар ўртасидаги алоқалар ихтисослаштиришнинг кенгайишига, янги тармоқлар вужудга келишига, эскиларнинг бўлиниб кетишига сабаб бўлади (қ. Ишлаб чицаришни ихтисослаштириш). Кооперациялаш халқ хўжалигида и. ч. имкониятларини оширувчи восита бўлиб, и. ч. қувватларидан яхшироқ фойдаланишга, и. ч. жараёнини тезлаштиришга, маҳсулот таннархини пасайтиришга имкон беради, натижада меҳнат унумдорлиги ошади. И . ч . к. агре-гатлар бўйича (предметли) кооперациялаш (мураккаб махсулот ишлаб чиқарувчи бош корхонага бир қатор корхоналар шу маҳсулотни тайёрлаш учун зарур бўлган қисмлар, мас, мотор, насос, компрессор ва б. лар етказиб беради), деталлар бўйича кооперациялаш (бунда қатор ихтисослашган корхоналар бош корхонага деталь ва қисмлар — подшипник, поршень, гильза, цилиндр, редуктор ва б. етказиб беради); технологик (босқичли) кооперациялаш (бир корхона иккинчиси учун алоҳида тех-нологик жараёнлар ва ишларни ба-жариб беради) каби кўринишлари бор.

Ҳудудий жиҳатдан кооперациялашнинг маҳаллий (шу худуднинг ўзидаги и. ч. корхоналари ўртасидаги алоқа) ва минтақавий (бир неча ҳудудлардаги и. ч. корхоналари ўртасидаги алока) шакллари бор. Коопераци-ялашган алоқалар вақт жиҳатидан д о – и м и и (бунда корхоналар и. ч. характерига кўра, ўзаро боғланган бўлади, яъни муайян маҳсулотнинг бир қисми биринчи корхонада тайёрланса, бошқа қисми иккинчи корхонада тайёрланади) ёки вақтинчалик (бунда корхоналар бир-бири билан эҳтиёжга кўра, вақтинча боғланади) бўлиши мумкин. Кооперациялашган алоқадаги корхоналар сони ва тайёр маҳсулот таннархида кооперация орқали етказилган де-таллар, узелларнинг салмоғи Ишлаб чиқаришни кооперациялаш да-ражаси кўрсаткичлари ҳисобланади. Ишлаб чиқаришни кооперациялашни ихтисослаштириш ривожланган сари кооперациялашган алоқалар ҳам ривожланиб боради. Бу жараён автомо-билсозлик, тракторсозлик, авиасозлик каби соҳаларда яққол кўринади. Mac, дунёга машҳур «Тойота» автомобиль компанияси минглаб кичик ва ўрта компаниялар б-н кооперациялашган ҳолда ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистонда Ишлаб чиқаришни кооперациялаш машинасозлик, озиқ-овқат, тўқимачилик, қурилиш материаллари каби саноат тармокларида, қ. х. да яхши ривожланган. Mac, пахта терадиган машиналар, тракторлар, самолётлар, озиқ-овқат и. ч. да кўплаб мустақил корхоналар ўзаро кооперация алоқаларига эга.