ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ КОНЦЕНТРАЦИЯЛАШУВИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ КОНЦЕНТРАЦИЯЛАШУВИ — бир неча бир-бирига яқин, турдош маҳсулот турларини и. ч. нинг йирик корхоналарда, катта бўлмаган минтақа доирасида тўпланиши. Концентрациялашув и. ч. ни монополлаштириб, йирик корхоналар қуриш учун бошланғич капитал сарфини ошириш имконини беради. Йирик концентрациялашган корхоналарда қайта (қуришреконструкция) ишларини олиб бориш, маҳсулотни янгилаш қийин кечади. Бироқунинг ўзига яраша афзалликлари ҳам бор. Мас, концентрацияланиш юқори даражада бўлган корхоналарда и. ч. ни комбинациялаштириш, ихтисослаштириш жа-раёнларини механизациялаштириш, автоматлаштириш имкониятлари кўпроқ. Ишлаб чиқаришнинг концентрациялашуви даражасини аниқлаш учун корхоналар маҳсулот ҳажми, ходимлар сони, асосий и. ч. фонди бўйича ишлаб чиқарувчи корхоналар гуруҳи аниқланади. Концентрациялашув жараёнига ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мураккаблиги, технологик ишлов бериш усулларининг характери, хом ашё базасининг микёси ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотга шу ҳудуддаги талаб микдори каби омиллар таъсир кўрса-тади. Бу жараён 20-а. нинг 20—30-й. ларида бир қанча мамлакатларда авж олди. Айниқса, металлургия, автомо-билсизлик, авиация, машинасозлик, тўқимачилик, пойабзал, кандолатчилик, кимё, нефтни қайта ишлаш, тоғкон, қурилиш материаллари и. ч. каби бир қанча саноат тармокларида концентрацияланиш кенг кўламда амалга оширилди. Ҳоз. вақтда юқори унумли, ихчам, катта тезликда ишлайдиган да-стгохлар, ускуналар, машиналар маж-муи, шунингдек, хом ашё, материалларни қисқа йўл билан тайёр маҳсулотга айлантирувчи (кам босқичли) илғор технологияларнинг яратилиши билан йирик концентрациялашган корхоналар, умуман, и. ч. ни концентрациялаштиришга эҳтиёж қолмади. Аксинча, кичик ва ўрта корхоналар концентрациялашган йирик корхоналарга нисбатан кўпроқ афзалликларга (маҳсулотни тез янгилаш, бозор талабларига тезда мослашиш, қайта қуриш ишларини кам сарф билан қисқа фурсатда амалга ошириш ва б.) га эга (мас, ривожланган мамлакатларда кичик ва ўрта корхоналар салмоғи 70—90% ни ташкил этади). Бироқтадқиқот ва тахлиллар ав-томобилсозлик, тракторсозлик, нефтни кайта ишлаш, кимё, металлургия каби базавий соҳаларда концентрациялашув мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатади. Чунки бу соҳаларда маҳсулот и. ч. кўп босқичли, миқёси катта, узлуксиз жараён бўлиб, кўплаб операцияларни кетма-кет бажаришга тўғри келади.

Садир Салимов.