ИСҲОҚ ибн КУНДОЖ

ИСҲОҚ ибн КУНДОЖ, Ибн Кун дожиқ (?—893) — аббосийлар қўшинидаги туркий амирлардан. Жасорати ва кўрсатган қаҳрамонликлари туфайли «Исҳоқ Кундашикан» («Исҳоқ тўнкаёрар») номи билан шуҳрат қозонган. Халифалар Муътамид Алаллоҳ (870 — 892 й. ларда ҳукмронлик қилган) ва Муътазид Биллоҳ (892—902 й. ларда ҳукмронлик қилган) даврида Мосул ва Жазира (Месопотамия) волийси бўлган, амир Занж ва тулунийлар сулоласи асосчиси Ибн Тулун билан биргаликда кўплаб жангу жадалларда қатнашган.

Исҳоқ ибн кундож К. вафот этгач, ривоятларга кўра, Амударё бўйида бўлган Гунбод қалъаси ёнига дафн этилган.

Loading...