ИСҲОҚ ОТА МАҚБАРАСИ — Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги меъ-морий ёдгорлик (10—11-а. лар). Мақба-ра бир хонали, мурабба тархли (7×7 м), гумбаз томли. Пештоғи девордан 0,5 м бўрттириб ишланган. Сомонийлар мақбарасига ўхшаш ғиштлари безакли қилиб терилган, бурчаклари устунли, гумбаз ости бағаллари муқарнасли.
Тарзлари марказида равоқ ҳосил қилиниб, панжарасимон шаклда ғиштлар терилган. Жан. томондаги равоққа эшик ўрнатилган. Исҳоқ ота мақбараси Ўрта Осиёдаги энг қад. ёдгорликлардан бири хисобланади. Кейинги йиллардаги таъмир вақтида пештоқи сувалган.