ИСҲОҚ

ИСҲОҚ — Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири; Иброҳим (ас) нинг Сора исмли аёлидан туғилган ўғли. Библияда Исаак номи билан маълум. «Бани Исроил» қавмининг барча пайғамбарлари Исҳоқ (ас) авлодидандир. Ривоятга кўра, ёши 90 га етган Сора Исҳоқга ҳомиладор бўлади ва у туғилгач, «Ясҳак» (арабча «кулади» маъносида) деб ном қўяди. Бундай номланишидан мақсад, ота-онаси шу ёшга етганда фарзанд кўрганини эшитган барча одам таажжубланиб кулиши табиий эди. Исҳоқ (ас) вояга етгач, Рифқа номли қизга уйланади ва ундан эгизак фарзанд кўради. Улар Ийсу ва Яқуб эдилар. Ривоят қилинишича, Исҳоқ, (ас) 180 й. умр курган, Мадинада дафн этилган.

Loading...