ИШҚОРИЙ МЕТАЛЛАР — Менделеев даврий системасининг биринчи гу-руҳи асосий гуруҳчасини ташкил этадиган элементлар: литий, натрий, калий, рубидий, цезий ва франций. Улар S-элементлардир. Атомларининг ташки энергетик погонасида биттадан электрон бўлади. Кимёвий бирикмаларда оксидланиш даражаси +1 га тенг.
Барча Ишқорий металлар — асл металлар, кучли қайтарувчилар. Улар кимёвий жиҳатдан фаол бўлиб, деярли барча металлмаслар б-н бевосита бирикади. Бирикмаларда, асосан, ионли боғланиш ҳосил бўлади. Тартиб рақамининг ортиши ва ионланиш энергиясининг камайиб бориши билан Ишқорий металларнинг металлик хоссалари маълум қонуният асосида кучаяди. Даврий системанинг ҳар қайси даври (биринчидан ташкари) шу элементлардан бошланади. Бу элементлар кислород билан бирикиб, R2O оксидларни ҳосил қилади. Оксидлари сув билан шиддатли реакцияга киришиб, ROH асосларини беради.
Ишқорий металларнинг водородли бирикмалари гидридлар бўлиб, RH формулага му-вофиқ келади. Барча гидридлар ок, кристалл моддалардир. Гидридларда водороднинг оксидланиш даражаси — 1 га тенг.