ИШҚОРЛАР

ИШҚОРЛАР — сувда яхши эрийдиган асослар. Менделеев даврий систе-маси I ва II гуруҳининг асосий гуруҳчасидан металл гидроксидлари ва аммоний гидроксид Ишқорларга киради. Ишқорлар — оқ, қаттиқ, гигроскопик (сувга ўч) моддалар. Ишқорий металларнинг гидроксидлари, мас, LiOH, КОН, NaOH кучли асослар бўлиб, ўювчи Ишқорлар деб аталади. Ишқорийер металлар гидроксидлари – (СаОН)2, (ВаОН)2, (SrOH)2 ва NH4OH анча кучсиз асос ҳисобланади.

Ишқорлар сувда тўла диссоциацияланиб, металл ва гидроксид ионлари ҳосил қилади (мас, ўювчи натрий (каустик сода) Na+ ва ОН~ га парчаланади). Бу жара-ёнда кўп иссиклик ажралиб чиқади.

Таркибида ОН» ионлари борлигидан Ишқорлар эритмалари асосларга хос хусусиятларни намоён қилади (водород кўрсаткич — рН>7) ва лакмусни кўк, фенолфталеинни қизил рангга бўяйди. Ишқорларда кучли асослар ва кучсиз кислоталар ҳосил қилган кўпгина кимёвий бирикмалар, мас, ишқорий металларнинг гидросульфидлари — KSH, NaSH; карбонат кислотанинг калийли ва натрийли тузлари — К2СО3, Na2CO3 ва б. ҳам, одатда, Ишқорлар ҳисобланади. Ишқорлар газлама, кўн (тери), қоғозга кучли таъсир этиб, уларни ўйиб юборади. Бадан териси ва шиллиқ пардаларни куйдиради. Кўзга озгина тушеа ҳам жуда хавфли (кўз кўрмай қолиши мумкин). Ишқорлар билан иш-лаганда махсус коржома, резина қўлқоп кийиб ва ҳимоя кўзойнаги та-қиб олиш зарур.

Ишқорлар кимё ва озиқ-овқат, тўқимачилик, целлюлоза саноатида, тиббиётда, курилишда ва саноатнинг бошқа соҳаларида ишлатилади.