ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ

ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ — ЎзРда ишидан, ишидаги даромадидан маҳрум бўлиб қолган фуқароларга қонунда кўзда тутилган тартибда ва миқдорда, даврий равишда бериладиган пуллик ёрдам; ишсиз шахсларга моддий кафолатларнинг асосий тури. 16 ёшдан бошлаб то пенсия б-н таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган ёшдаги; ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган; иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган; меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр турган, меҳнатга қобилиятли шахслар ишсиз деб эътироф этилади. (ЎзРнинг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» янги таҳрирдаги қонуни; 1998 й. 1 май). И. н. ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида 3 нафаргача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга Ишсизлик нафақаси ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг Ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи б-н И-кундан эътиборан кучга киради. Ишсизлик нафақасига оид амалдаги қонун-қоидалар ЎзР Меҳнат кодекси 60—66-моддаларида ҳамда юқоридаги қонунда белгилаб берилган.

Prev Article

ИШПЕЧ

Next Article

ИШТВАН I