ИШТИХОН

ИШТИХОН — Самарканд вилояти, Иштихон туманидатц шаҳар. Туманнинг маъмурий маркази. Самарканд ш. дан 68 км, яқин т. й. станцияси — Катта-қўрғон (22 км). Аҳолиси 12,3 минг киши (2001). Шаҳарда туман ҳокимлиги биноси, алоқа бўлими, 3 умумий таълим мактаби, лицей, педагогика ва тиббиёт коллежлари, кутубхона, деҳқон бо-зори, «Шаҳидлар» ёдгорлиги мажмуи, савдо ва маиший хизмат шохобчалари бор.

Иштихон кадимдан маълум бўлиб, илк заминдорлик даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Суғдиёна таркибига кирган. Самарканд араблар томонидан босиб олингач (8-а. бошлари), Суғд ихшидлари Иштихонга келиб уни пойтахт қилган. 10-а. да Иштихон қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат катта шаҳар бўлган. Кейинги асрларда ҳам йирик савдо шаҳри сифатида машҳур эди. Тарихий манбаларда Иштихон савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғроғ, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тилга олинади. Иштихонга Зарафшон дарёси орқали сув келган. Кейинчалик шаҳар харобага айланган. Унинг ўрнида кичикроқ қишлоқ (ҳозирги Иштихон шаҳ-ри) вужудга келган.

Loading...