ИСИТМА

ИСИТМАодам ва иссиқ қонли ҳайвонлар организмининг қўзғатувчи омиллар (хусусан, микроблар)га нисбатан махсус реакцияси; ҳимояланиш усулларидан бири. Гавда т-расининг кўтарилишида намоён бўлади, кўпгина касалликларда кузатилади. Гавда т-расининг кўтарилиши билан ўтадиган ҳамма касалликлар қадимдан Иситма деб аталган. Иситма ҳозир мустақил касаллик деб ҳисобланмаса ҳам, баъзи касалликлар ҳамон Иситма деб аталади (мас, безгак иситмаси, искабтопар иситмаси, Ку иситмаси). Иситманинг инфекцион ва ноин-фекцион хиллари фарқ қилинади. Иситма юқумли касалликларда ҳам, юқумсиз касалликларда ҳам чиқавериши мумкин.

Кўпинча касаллик микроблари (ва вируслари) чиқарган модцалар ва уларнинг парчаланиш маҳсулотлари, орга-низмга ҳазм йўлидан бошқа йўл билан киритилган ёт оқсиллар (баъзан вак-циналар)нинг парчаланиш маҳсулотлари, шунингдек, организмнинг ўз тўқима ва ҳужайралари шикастланганда (мас, ичга қон қуйилганда, жароҳатланишда, тўқималар эзилганда ва ҳ. к.) ҳосил бўладиган моддалар таъсирида Иситма чиқади. Организмда моддалар алмашинганда кимёвий реакциялар рўй бериши тўфайли баъзи аъзоларда, мас, жигар ва мускулларда доим иссиклик ҳосил бўлиб туради, шундан маълум бир қисмининг баданда ушланиб қолиши гавда т-расининг кўтарилишига сабаб бўлади. Юқорида айтилган моддалар бош миядаги терморегуляция марказига бевосита ёки рецепторлар орқали таъсир этганда Иситма пайдо бўлади. Гавда т-раси тез кўтарилганда тери томирлари торайиб (спазм), совуқ сезилади ва мускуллар титрайди (қ. Жун-жиш). Гавда т-раси жуда юқори кўтарилган вақтда организмдан иссикдик чиқиб кетиши кучайиб, иссиқлик ҳосил бўлиши вақтинча мувозанатланади. Т-ра тушаётганда организмдан иссиклик чиқиб кетиши янада кучаяди (бадан терлайди, тери томирлари кенгаяди). Т-ра бирданига — жуда тез (критик) ёки секин-аста (литик) тушиши мумкин.

Баъзи микроб заҳарларининг катта дозалари терморегуляция марказини қўзғатгач, кетидан сусайтириши мумкин. Шу сабабли касаллик (мас, диф-терия) нинг оғир — токсик хили деярли. Иситма сиз ўтиши мумкин. Кексалар ва озғин, бедармон кишилар оғир инфекцион касалликлар билан оғриганда баъзан Иситма чиқмайди.

Гавда т-расининг кўтарилиш даражасига қараб Иситма субфебрил (38° дан паст), ўртача (39,5° гача), юкрри ёки баланд (4 Г гача) ва, баъзан, ҳаддан ташқари юқори (41° дан ортиқ) бўлади. Гавда т-расининг 40—4Г гача кўтарилиши бош оғриғи, дармонсизлик, иштаҳа бўғилиши, меъда секрециясининг сусайиши ва б. ҳодисаларга сабаб бўлсада, ҳаёт учун хавфли эмае Лекин иситмали баъзи касалликларда беморнинг алахлаши, беҳуш бўлиб қолиши, моддалар алмашинуви ва овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, асосан, т-ранинг кўп кўтарилишига эмас, балки шу касалликдаги интоксикация хусусиятларига ва шунинг натижасида орга-низмдаги турли функцияларнинг бузилиш даражасига боғлиқ. Бу ҳолда бе-мор атрофида ҳамшира ёки бошқа тиббиёт ходими, шунингдек, беморнинг яқин кишилари бўлиб совуқ компресс қўйиши ва бехосдан ўрнидан туриб кет-маслигини назорат қилиб туриши шарт.

Касаллик сабабини бартараф қилмай туриб, иситмани сунъий йўл билан тушириш беморнинг кайфиятини яхшиласа ҳам, наф бермайди, аксинча, ташҳис (диагноз) ни қийинлаштиради. Иситма чиққанда организмнинг иммун хусусиятлари кучайиб (қ. Иммунитет), инфекцион жараёнлар сусаяди, шу боис айрим ҳолларда (захмнинг 4-босқичи, эпидемик энцефалит ва б.) даво мақ-садида сунъий Иситма юзага келтирилади.