ИСКАНДАР — Бўстонлиқ туманидаги шаҳарча (1937 й. дан). Чирчиқ дарёси бўйида, 667 м баландликда. Искандар худудидан Чирчиқ ГЭСининг канали оқиб ўтади. Тошкентдан 48 км. Яқин т. й. станцияси Барраж — 4 км. Шаҳарча яқинидан электрлаштирилган Тошкент — Хўжакент т. й. ўтган. Аҳолиси 19 минг киши (2001). Ер майд. 204 га. Искандарнинг этимологияси ҳақида илмий асосга эга бўлмаган ривоятлар мавжуд.
Искандарда «Искандер — ФУДС» ўзбек — америка қўшма корхонаси, «Товоқсойкабель» корхонаси, Товоқсой ГЭС, Тошкент вилоят пиллачилик и. ч. бирлашмаси, 2 фермер хўжалиги бор. 3 мак-табда 2,4 минг ўқувчи таълим олади. Клуб, 5 кутубхона, 3 врачлик пункти, 2 шифокорлик амбулаторияси мавжуд.