ИСКАНДАРИЯ

ИСКАНДАРИЯ, Александрия — MAP шим. даги шаҳар, Искандария муҳофазасининг маъмурий маркази. Ўрта денгиз соҳилида, Нил дарёси дельта-сининг ғарбий қисмида. Аҳолиси 3,4 млн. киши (1996).

Мил. ав. 332—331 й. ларда Александр Македониялик қурдирган, Птолемей даврида (мил. ав. 305 — 30 й. лар) Миср пойтахти бўлган. Антик дунёнинг илмий ва маданий марказларидан бири. 1-а. да Искандария энг катта шаҳарлардан (Римдан кейин) бўлиб, унда тахм. 1 млн. аҳоли яшаган. Искандарияда дунёда энг бой ку-тубхона бўлган [қ. Александрия (Искан-дария) кутубхонаси]. 7-а. да Искандарияни араблар эгаллаган. Қоҳира ш. қурилгач (961 й.), И. нинг мавқеи пасайди. 1517 й. И. усмонли турклар тасарруфига ўтди. Муҳаммад Али даврида (19-а. бошлари) Искандарияда катта қурилишлар амалга оширилди; кемасозлик корхонаси қурилди ва Маҳмудия канали қазилди. 1856 й. И. билан Қоҳира ўртасида т. и. ўтказилди. Англия Мисрни босиб олгач (1882 и.), И. да чет эл банклари, компаниялари, ваколатхоналари очилди; портдан Англия ҳарбий кемалари турадиган жой сифатида фойдаланилди. Шаҳар Миср миллий озодлик ҳаракатларининг (20-а. нинг 20—50-й.

лари) асосий марказларидан бири бўлган.

Искандария иқтисодий мавқеи жиҳатидан мамлакатда Қоҳирадан кейин 2-ўринда. Йирик транспорт ва савдо маркази. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. МАРнинг асосий денгиз порти (океан кемалари ҳам кира олади); кема катнайдиган Маҳмудия канали орқали Нил билан боғланган. Сувайш ш. дан Искандарияга Қоҳира ва Танта орқали нефть қувури ўтказилган. Искандария порти орқали мамлакат ташқи савдо юкларининг 80% ўтади (юк ортиб-тушириш 20 млн. т). Кема-созлик ва кема ремонти, машинасозлик ва металлсозлик, нефть, кимё, цемент, радио-техника, тўқимачилик, озиқ-овқат, кўн пойабзал саноатлари, ҳунармандчилик ривожланган.

Искандария эски шаҳар ва янги шаҳардан иборат. Искандариянинг қад. қисмида кўчалар тўғри тўртбурчак асосида кесишган (мил. ав. 4-а. да юнон меъмори Дейнократ лойиҳаси асосида бунёд этилган); Помпей (ёки Диоклетиан) колоннаси деб аталувчи устун, некрополлар, катакомбалар сақланган. Искандария билан дамба (кўтарма) орқали туташтирилган Фарос о. да мил. бошларида «дунёнинг етти мўъжизаси» дан бири саналган минора (маёқ) бўлган (ҳоз. унинг ўрнида араблар бунёд этган қалъа қолдиклари бор). И. нинг янги қисмида кенг кўчалар, хушман-зара денгиз бўйи, замонавий кўп қаватли шинам бинолар, савдо муассасалари, денгиз вокзали, масжидлар, қаср-музейлар (Рас ат-Тин, 19-а. боши; Мунтазо саройи, 20-а. боши; Муҳаммад Али музейи, 20-а.), Ат-Таҳрир марказий майдони (19-а. 2-ярми), ун-т, илмий тадқиқот ин-тлари, кўплаб музей (жумладан, денгиз музейи, нафис санъат музейи), Миллий кутубхона ва б. бор.

Loading...