ИСКАНДАРКЎЛ

ИСКАНДАРКЎЛ — Тожикистондаги кўл. Ҳисор тоғ тизмасининг шим. ён бағрида. Искандардарё ҳавзасида денгиз сатҳидан 2195 м баландликда. Искандаркўл тоғ қулаб Искандардарё водийсини тўсиб қўйиши натижасида пайдо бўлган. Уз. 3,3 км, энг кенг жойи 2,9 км, майд. 3,4 км2, энг чуқур жойи 72 м, ўртача чуқ. 51 м. Қўлнинг сув ҳажми 173 млн. м3. И. га бир неча сой ва жилғалар қуйилади, фақат Искандардарё оқиб чикали. Қуйилаётган ва чиқиб кетаётган сув миқдорига қараб Искандаркўлнинг сув сатҳи ўзгариб туради. Искандаркўл суви энг иссиқ ойларда 10—12° га қадар исийди, янв. нингўрталаридан мартнинг ўрталаригача музлаб ётади. Суви тиниқ ва чучук. Искандаркўл — чиройли тог кулларидан бири. Туризм ривожланган.

Loading...