ИСКАНДАРОВ

ИСКАНДАРОВ Саъдулла (1939.5.2, Хоразм вилояти Боғот қишлоғи) — кимёгар олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1991), кимё фанлари д-ри (1973), проф. (1980). Тошкент фармацевтика ин-тини тугатган (1961). Ўзбекистон ФА Ўсимлик моддалари кимёси интида илмий ходим (1965—73), Хоразм педагогика интида проректор (1973-77). УртаОсиё нефтни қайта ишлаш и. т. ин-ти директори (197778). Тошкент ирригация ва қ. х. ни механизациялаш ин-женерлари ин-ти ректори ва кафедра мудири (1978 — 86; 2001 й. дан), лаб. мудири (1976—1991). Тошкент фармацевтика ин-ти ректори (1991—2001). Илмий ишлари ўсимликлар алкалоидларини ўрганиш, кимёвий тузилишини аниқлаш, структуравий таҳлил усуллари ва уларни қ. х. да қўллаш масалаларига бағишланган. Усимликлардан 24 янги алкалоид ажратиб олган. Пахтачиликда қўлланиладиган биологик стимуляторлар (А-1, Кетостим), «Оптим» дефолиантини ихтиро қилган. Шамол эрозиясига карши курашда интерполимер комплекс қоплама ҳосил қилиш усулини яратди. Тиббиётда кенг кўламда ишлатиладиган бир қанча ноёб дорилар (левомицетин, витамин Е, мумиё ва б.)ни и. ч. нинг янги технологияларини таклиф этди. Олий ўқув юртлари учун органик кимё бўйича дарсликлар ёзган. Жаҳон доришунослар Конгресси аъзоси (1996).

Loading...