ИСКАНДАРХОН (? – 1583.22.6, Бухоро) — Мовароуннаҳр хони (1561 — 83), шайбонийларлгм. Жонибек султоннинг ўғли. Искандархоннинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Бобурнинг то-ғаси) нинг қизи бўлган. Искандархон 15 ёшида Самарқанд Суғдига қарашли Офаринкент (Миёнкол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси вафот этгач (1529), Кармана ҳокими бўлган. 1561 й. И. ўғли Аб-дулла султон (қ. Абдуллахон II) Бухорони эгаллаб амакиси Пирмуҳаммад (Балх ҳокими) ўрнига отаси Искандархонни бу-тун ўзбекларнинг хони (хонлар хони) деб эълон қилган. Искандархон ёшлигида жангари, иродали киши бўлган эсада, кей-инроқ тақвога жуда берилиб кетган. Шариат аҳкомларига тўла риоя қилган, лочин овига моқир бўлган, давлат ишларига деярли аралашмаган. Искандархон таниқли тасаввуф олими, Махдуми Аъзам Косонийнинг муриди ва шогирди эди. Искандархонни дарвешлар подшоҳи (подшоҳи дарвишон) деб ҳам аташган.
Манба.: Ҳасанхожа Нисорий, Музаккири аҳбоб, Т., 1993; Ҳофиз Таниш ал-Бухорий, Абдулланома, 1-ж., Т., 1999.
Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, 2 т., 2 ч., М., 1964.