ИСКОФИЙ (тахаллуси; асл исми Абулқосим Али ибн Муҳаммад) (10-а., Чағониён; ҳоз. Сурхондарё вилоя-ти, Денов тумани) — шоир, котиб, нотиқ. Ҳуросон ҳокими Абу Али ас-Сағоний (940—955) саройида девон бошлиғи бўлган. Сомонийлар амири алҳамид Нўҳ ибн Наср (943—954)нинг саройига этган таклифини рад килган. Аммо Нўҳ билан бўлган жангда Абу Али енгилган, Искофий ҳам асир олинган. Нўҳ шоирни ўз саройида девон бошлиғи ўринбосари (948), сўнг бошлиғи этиб тайинлаган. Искофий расмий хатларни ёзишга моҳир бўлган, нотиқлик санъатини пухта эгаллаган, нома жанрини ривожлантирган. Искофий иборалари халқ орасида афоризм ва мақолларга айланиб кетган. 21 шеъри сакланган, кўпчилиги ҳажвий. Айримларида сарой амалдорлари танқид қилинган. Искофий турли мавзуларда васфлар ёзган.