ИСЛАНД ТИЛИ

ИСЛАНД ТИЛИ — хинд-европа тиллари оиласининг герман тиллари гуруҳига мансуб ғарбий скандинав тилларидан бири. Исландиянинг давлат тили. И. т. да умуман 270 мингдан ор-тиқ киши сўзлашади (1992). Бу тил вакиллари Исландияда, бир қисми Канада ва АҚШда истиқомат қилади. Исланд тили деярли шеваларга эга эмас. 12—13-а. ларда Исланд тили фонологик тизимида қисқа ва чўзиқ дифтонглар (икки унли то-вуш бирикмаси), портловчи, жарангсиз ундошлар пайдо бўлган. Урғу сўзларнинг биринчи бўғинига тушади. Исланд тилида бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар кам. 11-а. охири ва 12-а. бошларидан лотин алифбоси асосидаги ёзувда.

Loading...